Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни Россия ҳукумати раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири, қўшма ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Комиссия фаолияти асосий натижалари, шу жумладан савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, саноатда, ёқилғи-энергетика мажмуида, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи корхоналари ўртасидаги амалий шерикликни кенгайтириш бўйича икки томонлама дастурни тайёрлашга келишиб олинди.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025