10:08 / 25.10.2022
5560

Ўзбекистон Россияга қарийб 2 минг тонна лимон етказиб берди

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 7 та хорижий давлатларга қиймати 3,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2,9 минг тонна лимон экспорт қилган. 

Фото: Kun.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, лимон экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 228 тоннага камайган.

2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:

  • Россия – 1,9 минг тонна;
  • Қозоғистон – 677 тонна;
  • Қирғизистон – 332 тонна.

Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар:

  • Фарғона вилояти – 1,2 минг тонна; 
  • Хоразм вилояти – 511 тонна; 
  • Тошкент вилояти – 411 тонна; 
  • Наманган вилояти – 246 тонна.
Top