Иқтисодиёт | 10:32
590
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон лимон экспортини оширди: асосий харидорлар Қозоғистон ва Россия

Ўзбекистон 2025 йил январ–ноябр ойларида 11 та хорижий давлатга қиймати 5,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 3,8 минг тонна лимон экспорт қилган. Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 764 тоннага ёки 25 фоизга ошган.

Фото: Kun.uz 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур даврда Ўзбекистон лимонни энг кўп Қозоғистонга етказиб берган — 1 827 тонна. Иккинчи йирик харидор сифатида Россия қайд этилган — 1 740 тонна. Шу тариқа, экспортнинг асосий қисми айнан ушбу икки бозор ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, Қирғизистонга 236,5 тонна лимон экспорт қилинган. Беларусьга 4,7 тонна, Бирлашган Араб Амирликларига 3,8 тонна, бошқа давлатларга эса 3,9 тонна лимон етказиб берилган.

Қайд этилишича, лимон экспортидаги ўсиш ташқи бозорларда маҳсулотга талаб сақланиб қолаётганини кўрсатади. Статистик маълумотлар асосида, Ўзбекистон лимон экспорт географиясини босқичма-босқич кенгайтириб бораётган бўлса-да, асосий харидорлар сифатида Қозоғистон ва Россия етакчиликни сақлаб қолмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид