Ўзбекистон | 09:33 / 26.10.2022
3238
2 дақиқада ўқилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида янги жамғарма ташкил этилади

Фото: Kun.uz

Президентнинг “Давлат тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тиббиёт муассасалари биноларини сақлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Қуйидагилар жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

  • тегишли молия йилида давлат бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиб бориладиган маблағлар;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасалар ва ташкилотлар бўш турган кўчмас мулк объектлари ва ер майдонларини оммавий савдолар (аукцион)да сотишдан тушадиган маблағлар республика бюджетига ўтказиладиган қисми;
  • жамғарма вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
  • жисмоний ва юридик шахслар ҳомийлик хайриялари;
  • қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Қуйидагилар жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган асосий йўналишлар ҳисобланади:

  • тиббиёт муассасалари бинолари, иншоотлари ва бошқа инфратузилмасини қуриш;
  • тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини яхшилаш;
  • замонавий тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар, компьютерлар, планшетлар, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга қаратилган бошқа тадбирларни молиялаштириш;
  • президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарорларида белгиланган бошқа вазифаларни амалга ошириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Тиббиёт муассасалари биноларини сақлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланади:

  • жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш йўналишлари;
  • жамғарма маблағларини сарфлаш ва бошқариш;
  • жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид