Жаҳон | 17:04 / 28.10.2022
6803
2 дақиқада ўқилади

Норвегия Россияга қарши янги санкциялар киритди

Норвегия Россияга қарши санкцияларни кенгайтириб, яна 30 нафар шахс ва еттита ташкилотни рўйхатга киритди, дея хабар беради Норвегия ҳукумати матбуот хизмати. 

Фото: Picture Alliance

«Норвегия мамлакат ҳукумати ва унинг тарафдорларига босимни сақлаб қолиш учун Россияга қарши санкциялар масаласида яна ЕИни қўллаб-қувватлайди. Кенгайтирилган санкциялар Россиянинг шафқатсиз уруши ва Украина вилоятларининг ноқонуний аннексия қилинишига зарурий жавобдир», - дейилади Норвегия ташқи ишлар вазири Анникен Ҳуитфелдтнинг хабарида

Хусусан, ишғол қилинган ҳудудлардаги Луҳанск, Донецк, Запорижжя ва Херсон вилоятларида «референдумлар» ташкилотчилари чекловлар остида қолди.

Бундан олдин 23 давлат Украинанинг Россияга қарши даъвосини кўриб чиқишда учинчи шахс сифатида иштирок этиш учун Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига ариза топширганди. 

Украина ҳукумати Россияни ҳарбий тажовуз муносабати билан инсон ҳуқуқларини оммавий ва қўпол равишда бузганликда айблаяпти.

Суд жараёнида иштирок этишга тайёр 23 ҳукумат орасида Болгария, Греция, Малта, Венгрия ва Кипрдан ташқари Европа иттифоқи барча давлатлари бор. Европа иттифоқига аъзо бўлмаган давлатлар Норвегия томонидан тақдим этилади. 

Бундан ташқари, Женева Халқаро гуманитар ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари академияси ноҳукумат ташкилот сифатида аккредитациядан ўтишга интилмоқда. 

Суд маълумотларига кўра, Исландия ва Буюк Британия ариза беришни кўриб чиқмоқда. Иштирокчи давлатлар ёки ариза берувчи бўлмаган ва процессда учинчи шахс сифатида иштирок этишга рухсат берилган шахслар ёзма мулоҳазалар тақдим этишлари мумкин.

Мавзуга оид