Ўзбекистон | 08:19 / 29.10.2022
3656
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Форс кўрфазидаги йирик авиакомпания билан алоқани йўлга қўймоқчи

Ўзбекистон элчихонасида Jazeera Airways авиакомпаниясининг Уммондаги вакиллари Марал Торкгашгаи ва Шайн Томас билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: AP

Унда мамлакатга хорижий сайёҳлар сонини ошириш, Уммон ва Форс кўрфази минтақаси бозорларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакат туризм салоҳияти, Ўзбекистон аэропортларида хорижий авиаташувчилар учун яратилаётган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Jazeera Airways авиакомпанияси вакилларига Самарқандда ишга туширилган янги халқаро аэропорт ва у ерда жорий йил 1 октябридан бошлаб «Очиқ осмон» режими жорий этилгани маълум қилинди.

Jazeera Airways авиакомпанияси вакиллари Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни ривожлантириш икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини таъкидлади.

- Ҳозирги кунда авиакомпания томонидан сайёҳлар учун арзон ва қулай рейслар таклиф қилинмоқда. Келгусида парвозлар сони ва йўналишларини янада кенгайтириш режалари ўрганилмоқда, - деди Марал Торкгашгаи. - Бу борада Ўзбекистон бозори муҳим йўналиш сифатида кўрилмоқда.

Мавзуга оид