Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши: Uzbekistan Airways, Jazeera ва Fly One Asia рейслари йўналишини ўзгартирди
Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли бир қатор халқаро авиарейслар йўналишини ўзгартириб, жўнаб кетган аэропортларига қайтишга мажбур бўлди. Хусусан, Ўзбекистон ва минтақа аэропортларига боғлиқ бир нечта рейслар ортга қайтган.
Фото: Kun.uz
Маълум қилинишича, Fly One Asia авиакомпаниясининг 7Q7742 рейси (Мадина – Тошкент) Мадина аэропортига қайтган. Шунингдек, ушбу авиакомпаниянинг 7Q4442 рейси (Мадина – Фарғона) ҳам Мадина аэропортига қайтиб келган.
Jazeera Airways авиакомпаниясининг J9650 рейси (Тошкент – Қувайт) Тошкентдан маҳаллий вақт билан 02:01 да учиб чиққан бўлса-да, яна Тошкент аэропортига қайтгани билдирилди.
Бундан ташқари, Sam Air авиакомпаниясининг 9C3303 рейси (Самарқанд – Жидда) Самарқанддан маҳаллий вақт билан 02:04 да ҳавога кўтарилиб, кейин Самарқанд аэропортига қайтиб келган.
Fly Khiva авиакомпаниясининг 2U7911 рейси (Урганч – Мадина) эса Урганчдан маҳаллий вақт билан соат 02:17 да учиб чиқиб, яна Урганч аэропортига қайтган.
Шунингдек, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY336 рейси (Жидда – Тошкент) ҳам Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Жидда аэропортига қайтишга мажбур бўлган.
Авиакомпаниялар ва аэропортлар хизматлари йўловчиларга парвозлар бўйича янгиланган маълумотларни авиакомпания расмий каналлари ҳамда аэропорт маълумот хизматлари орқали текшириб боришни тавсия этади.