Ўзбекистон | 13:54 / 02.11.2022
11956
1 дақиқада ўқилади

«Самарқанд» аэропорти вақтинча ёпилади

Жорий йилнинг 8-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан «Самарқанд» аэропорти ҳаво кемаларини қабул қилиш ва парвозга чиқаришни вақтинча тўхтатади.

Фото: Kun.uz

Uzbekistan Airports хабарига кўра, Туркий кенгаш ўрнида тузилган ташкилотнинг биринчи саммити 2022 йил ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтади. 

Ташкилотга аъзо мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг учрашуви арафасида иқтисодиёт ва ташқи ишлар вазирларининг учрашувлари бўлиб ўтади. 

Шу муносабат билан аэропортни тижорий йўловчи ва юк ташиш рейслари учун вақтинча ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид