11:34 / 03.11.2022
32847

«ПСЖ» 2-ўринга тушириб юборилди. ЕЧЛда гуруҳ босқичи якунлари

Чоршанба куни Чемпионлар лигасининг яна тўрт гуруҳида 6-тур ўйинлари ўтказилди ва шу билан гуруҳ босқичига якун ясалди.

F гуруҳи

«Ҳўкизлар»нинг қасоси ва Анчелоттининг натижаси

Нкункунинг 2 ёшли ўғли шарни  яхши кўради. У «Шахтёр»га қарши ўйиндаги голини ўғлига бағишлади

Шахтёр — Лейпциг 0:4
Голлар: Нкунку (10), Силва (50), Собослаи (62), Ольмо (68).
Шахтёр – Трубин, Конопля (Тейлор, 59), Матвиенко, Бондарь, Михайличенко, Петряк, Мудрик (Тотовицкий, 74), Степаненко, Судаков (Журасек, 59), Бондаренко (Криськив, 81), Траоре (Сикан, 59). 
Лейпциг – Бласвих, Симакан (Ҳенрикс, 67), Орбан, Гвардиол, Раум (Ҳальстенберг, 67), Кампль, Шлагер (Диалло, 74), Собослаи (Ольмо, 67), Силва, Вернер (Форсберг, 19), Нкунку.
Огоҳлантиришлар: Михайличенко (24), Тейлор (66), Сикан (89).

Биринчи турда «Шахтёр» «Лейпциг»ни Германияда йирик ҳисобда мағлуб этган (4:1) ва Доменико Тедескони истеъфога жўнатганди. Ўшанда уч очкога эга бўлган «кончилар» амалда асосий рақибида ижобий ўзгаришларни бошлаб берган бўлиб чиқди, жамоа Марко Розе бошқарувида Чемпионлар лигасининг қаторасига уч ўйинида ғалаба қозонди. «Реал» устидан ғалаба нафақат немис клуби тарихига кирди, балки жамоани сўнгги турда дуранг ҳисоб ҳам қониқтиришини таъминлаб берди.

Аммо «Лейпциг» бу билан кифояланмасликка қарор қилди. Нкунку кетма-кет вазиятлар яратди ва учинчи уринишда Трубин дарвозасини ишғол этди. «Шахтёр» танаффус арафасида ҳисобни тенглаштиришга яқин келди, аммо рақибга қийин лаҳзалар тақдим этишдан ортиғига эриша олмади. Аммо немислар туриб беришди ва иккинчи бўлимни ҳам ҳисобдаги устунлик билан бошлаб, кўп ўтмай бу устунлик иккинчи гол билан мустаҳкамланди.

Кейин Траоренинг меҳмонлар дарвозасига ҳужуми рўй берди, у йиқилган вазият учун видеотакрордан кейин пеналти қўйилмади, бунинг ортидан Собослаи ва Ольмонинг голлари билан «Шахтёр»таслим этилди. Украинлар Европа Лигасига йўл олади, «Лейпциг» ЕЧЛда илк бор қаторасига тўрт ғалабага эришиб, гуруҳдан иккинчи ўрин билан чиқди.

Реал — Селтик 5:1
Голлар: Модрич (6, пенальти), Родриго (21, пенальти), Асенсио (51), Винисиус (61), Вальверде (71) — Жота (84).
Аниқ ижро этилмаган пенальти: Юранович (35).
Реал – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 64), Алаба (Начо, 66), Милитао (Вальехо, 73), Менди, Модрич (Себальос, 66), Кроос, Вальверде, Асенсио, Винисиус (Бензема, 64), Родриго. 
Селтик – Ҳарт, Юранович, Старфельт, Йенц, Тэйлор, Муй (Тернбулл, 63), О`Райли, Ҳатате (Абильгор, 82), Абада (Жота, 63), Фуруҳаси (Якумакис, 62), Маэда (Ҳакшабанович, 63).
Огоҳлантиришлар: О`Райли (20), Фуруҳаси (47).

Параллел кечган учрашувда кутилган ўйин кузатилди, гуруҳ етакчиси сўнгги ўриндан кўтарилиш учун ҳеч қандай имкониятга эга бўлмаган аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ўйин ҳаками Стефани Фраппар биринчи бўлимнинг ўзида учта пеналти белгилади. «Реал» ўйиндан гол урилмаган вазиятларини тўп икки бор рақиб қўллига тегишидан кейин белгиланган 11-метрлик жарима зарбаларини аниқ ижро этиш билан қоплади, Куртуа эса Юранович ижросидаги пеналтини қайтарди.

Иккинчи бўлимда эса «Реал» ўзи хоҳлаган ўйинни намойиш этиб, дидга қараб гол урди. Яна бир бор Вальверде майдондаги энг яхши футболчи бўлди, пенальти ишлашдан ташқари Винисиуснинг голига ҳаммуаллифлик қилиб, ўз голини ҳам нишонлади. Уругвайлик футболчи жарима майдони ташқарисидан урилган голлар (5) бўйича топ-5 лига футболчилари орасида етакчилик қилмоқда, у навбатдаги аниқ зарбаси билан Месси ва Камадани ортда қолдирди. Бу ўйиндаги яна бир эътиборга молик воқеа Бензема майдонга қайтиши бўлди, у йирик ҳисоб қайд этилган ўйинда гол урмаган бўлса-да, ўйин ритмини яна ҳис қила бошлади.

Карло Анчелоттининг ютуғи борасида статистиклар турлича фикрда. Айримлар мураббийнинг бир ғалабасини ҳисобламайди ва унинг ЕЧЛдаги ғалабали ўйинлари сони 102 та эканини айтишади, бошқа версияга кўра эса италиялик мутахассис аллақачон 103 ғалабали ўйин ўтказган ва бу борада Алекс Фергюсонни ортда қолдирган.

Е гуруҳи

Жируни эплаб бўлмади

Милан — Зальцбург 4:0
Голлар: Жиру (14, 57), Крунич (46), Мессиас (90+1).
Милан – Тэтэрушану, Калулу (Габбия, 86), Кьер, Томори, Эрнандес (Балло-Туре, 78), Крунич (де Кетеларе, 78), Бинносир (Побега, 69), Тонали, Жиру, Ребич, Леау (Мессиас, 69). 
Зальцбург – Кен, Дедич, Соле (Бернардо, 46), Павлович, Вебер (Ульмер, 77), Зайвальд, Кьергор, Сучич, Гурна-Дуат (Камери, 64), Окафор (Койта, 77), Адаму (Шешко, 62).
Огоҳлантиришлар: Окафор (43), Гурна-Дуат (61).

Челси — Динамо Загреб 2:1
Голлар: Стерлинг (18), Закариё (30) — Петкович (7). 
Челси – Менди, Аспиликуэта, Кулибали (Силва, 65), Чалоба, Чилуэлл, Жоржиньо, Закариё (Лофтус-Чик, 71), Маунт, Ҳавертц (Галлаҳер, 64), Обамеянг (Броя, 64), Стерлинг (Пулишич, 83). 
Динамо З – Ливакович, Муҳаррами, Ристовски (Эмрели, 69), Перич, Шутало, Любичич, Адеми (Булат, 83), Мишич, Иванушец, Оршич (Шпикич, 89), Петкович (Дрмич, 83).
Огоҳлантиришлар: Мишич (22), Кулибали (39), Иванушец (54), Муҳаррами (89).

Ушбу оқшомда яна икки жамоа ўзаро ўйинда плей-офф йўлланмаси масаласини ҳал қилди ва бу «Шахтёр» ҳамда «Лейпциг» тўқнашувидан кўра шиддатлироқ кечди. «Милан», табиийки фаоллик билан бошлади ва дебютдаёқ Эрнандеснинг хавфли зарбаси устунга тегди. Ҳужумкорлик давом этди ва бурчак зарбаси ижро этилганида Жиру ўз услубида гол урди, француз ҳужумчисининг яна бир голи офсайд туфайли бекор қилинди.

Бу «Зальцбург»га ўйинга қайтиш имконини берди, кетма-кет хавфли зарбалар йўлланди, биринчи бўлим охирида австрияликлар ҳисобни тенглаштиришига бир бахя қолди, аммо Тэтэрушану Адаму ижросида яқин масофадан йўлланган зарбани бартараф этди. Ва бу бурилиш нуқтаси бўлди, ўйиннинг иккинчи бўлими Круничнинг голи билан бошланди, Рафаэл Леаунинг соло амалга ошириб, рақиб жарима ҳудудига кириб бориши меҳмонлар ҳимоячиларини маҳлиё этди ва унинг қанотдан узатмаси Жирунинг дубли билан якунланди. У Жуниор Мессиасга ҳам голли узатма берди ва «Сан-Сиро»да яна бир бор қаҳрамонга айланиб, «Милан»нинг плей-оффга чиқишига катта ҳисса қўшди.

«Стэмфорд Бриж»да эса кутилмаганда ҳисобни хорватлар очишди, фақат ғалаба улар баҳорда Европа Лигасида иштирок этиш имконини қолдирарди. Аммо Петковичнинг голига кўп ўтмай Стерлинг жавоб қайтарди, у Обамеянгнинг товон билан берган узатмасидан унумли фойдаланди, 30-дақиқага келиб эса «Челси» ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бу ниҳоят Лондон жамоасида дебют амалга оширган Закариёнинг саъй-ҳаракатлари билан рўй берди.

G гуруҳи

Ёш англиялик Бенземанинг рекордини янгилади

Манчестер Сити — Севилья 3:1
Голлар: Льюис (52), Альварес (73), Маҳрез (83) — Мир (31). 
Манчестер Сити – Ортега, Льюис (Канселу, 85), Лапорт, Диаш, Гомес (Уилсон-Эсбранд, 70), Гундўған (Силва, 57), Фоден, Палмер (де Брюйне, 70), Грилиш (Родри, 46), Маҳрез, Альварес. 
Севилья – Буну, Монтьель, Рекик, Тейшейра (Гудель, 45), Кармона, Акунья (Теллес, 46), Иско (Ламела, 57), Ракитич (Жордан, 67), Дилэйни, Гомес (Сусо, 46), Мир.

Копенҳаген — Боруссия Д 1:1
Голлар: Ҳаральдссон (41) — Азар (23). 
Копенҳаген – Грабара, Дикс (Йелерт, 79), Вавро, Лунд, Соренсен (Кристиансен, 58), Классон (Фальк, 70), Лерагер, Клем, Ҳаральдссон, Бардегжи (Йоуҳаннессон, 70), Дарами (Оускарссон, 79).
Боруссия Д – Кобель (Майер, 46), Ҳуммельс (Зюле, 46), Шлоттербек, Азар (Кулибали, 73), Жан, Ўзжан (Мукоко, 63), Рейна (Брандт, 63), Пасслак, Модест, Мален, Адейеми.
Огоҳлантиришлар: Модест (45), Вавро (47), Лерагер (66), Джан (84).

Бу 5-турдан кейиноқ барча жамоаларнинг ўринлари маълум бўлиб улгурган ягона гуруҳ эди, шу туфайли Хосеп Гвардиола бошланғич таркибда ёш Льюисни туширишга жазм этди. Ва бу албатта биринчи бўлимда мағлубиятга учралиши сабаби эмасди, ушбу ёш ҳимоячи гол урилган вазиятда бурчакдан узатилган тўпга ундан бошқа тажрибали ҳимоячилар ҳам сакрамади ва Рафа Мирни қўриқламади, дарвозада турган Ортега ҳам қутқармади.

Льюис ўз сўзини иккинчи бўлимда айтди ва Альвареснинг уч ҳимоячи орасидан ўтказиб берган пасидан кейин тўпни дарвозага аниқ йўналтирди, у бу голи билан ўйиндаги вазиятни ўзгартирибгина қолмасдан, Чемпионлар лигаси тарихига ҳам кирди. Бунгача ҳеч ким бошланғич таркибдаги дебютида 17 ёшу 346 кунлик эканида гол урмаганди, Льюис эса Бенземанинг натижасини яхшилади. 2005 йилда «Лион» сафида ЕЧЛда гол урган энг ёш футболчи бўлган француз «Сити» ҳимоячисидан олти кунга катта эди.

Копенҳагендаги ўйин шуниси билан эътиборли бўлдики, данияликлар гуруҳ турнир босқичини голсиз тарк этмайдиган бўлишди. Классон қулай вазиятни йўққа чиқарди, аммо кейин унинг узатмасидан 19 ёшли исланд Ҳаральдссон гол урди.

Н гуруҳи

Ҳайфадаги мўъжиза

Маккаби Ҳайфа — Бенфика 1:6
Голлар: Шери (26, пенальти) — Рамуш (20), Муса (59), Гримальдо (69), Р.Силва (73), Араужу (88), Мариу (90+2).
Маккаби Ҳ – Коэн, Голдберг, Сек, Корню (Менаҳем, 85), Лави, Абу-Фани, Ал-Фаз (Арад, 77), Меир (Ацили, 63), Шери, Давид (Тшибота, 63), Пьерро (Рукавица, 77).
Бенфика – Влаходимос, Ба, Отаменди, А.Силва (Вериссимо, 88), Гримальдо, Мариу, Р.Силва (Араужу, 82), Эурснес (Шикинью, 32), Флорентину, Нерес (Гонсалвеш, 82), Рамуш (Муса, 32).
Огоҳлантиришлар: Нерес (45), Абу-Фани (85), Менахем (89), Ацили (90).

Ўтган турда «Ювентус»ни мағлубиятга учратган «Бенфика» бу турда илк дақиқаларданоқ туринликлар жамоасига ёрдам беришга киришди. Португаллар биринчи дақиқаданоқ ташаббусни қўлга олишди ва зарбалардан бири дарвоза устунига тегди, 20-дақиқада Гонсалу Рамушнинг голи билан ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо кўп ўтмай «бургутлар» ҳимоячиси қўлига тўп тегишидан кейин пенальти қўйилди ва «Маккаби» ҳисобни тенглаштириб, маълум вақтга «Юве»ни тўртинчи ўринга тушириб юборди.

Аммо бу узоқ давом этмади, иккинчи бўлимда Муса боши билан аниқ зарба йўллаб, «Бенфика»нинг устунлигини қайтарди. Бу ўйинда португаллар ғалаба, имкон қадар йирик ҳисобдаги ғалаба учун ўйнаши ўзи учун ҳам керак эди. Жамоа Гримальдонинг жарима зарбасидан урган чиройли гол билан ҳам тўхтамади. Ўйин охирида лиссабонликлар ўйинни янада кучайтиришди ва бешинчи гол урилганида барча регламентни ўрганишга киришиб кетди, чунки «Бенфика» ва «ПСЖ» жамоаларининг очколари ҳам, тўплар нисбати ҳам бир хил бўлиб қолиши мумкин эди.

Шундай ҳам бўлиб чиқди, қўшиб берилган дақиқаларда ЕЧЛнинг кузги мавсуми қаҳрамонларидан бири бўлган Жоау Мариу мезбонлар дарвозасига олтинчи голни йўллади ва унинг зарбаси ҳал қилувчи бўлиб чиқди. «Бенфика» Париж суперклубини қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига - сафарда урилган голлар сони кўплиги туфайли ортда қолдирди, аммо буни тасодиф дейишга шошилмаслик керак, Рогер Шмидт бошқарувидаги жамоа «ПСЖ» билан икки ўйинда ҳам дуранг натижа қайд этди.

Ювентус — ПСЖ 1:2
Голлар: Бонуччи (39) — Мбаппе (13), Мендеш (69). 
Ювентус – Шченсни, Бонуччи, Сандро, Гатти, Куадрадо (Барренечеа, 88), Костич, Рабьо, Локателли (Соуле, 85), Фажоли (Барбьери, 88), Миретти (Кьеза, 74), Милик. 
ПСЖ – Доннарумма, Ҳакими, Рамос, Маркиньос, Бернат (Мендеш, 68), Верратти (Перейра, 88), Руис (Саншеш, 21), Солер (Экитик, 68), Витинья, Месси, Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Гатти (14), Милик (45), Фаджоли (76), Верратти (85).

«Ювентус» эса бу сафар ҳам мағлубиятга учраганига қарамай, кучли рақиб қаршисида иложсиз аҳволда кўринмади. Гарчи туринликлар мудофаасини супермен режимида остин-устун қилган Мбаппенинг голидан кейин туринлик мухлислар бошидан яна бир бор совуқ сув қуйиладигандек кўринган бўлса-да. Аммо амалда мезбонлар «ПСЖ»га муаммолар туғдиришди, Бонуччи эса хатосини ювиб, ҳисобни тенглаштирди. Фақат Массимилиано Аллегри жамоасининг муаммоси шундаки, «ПСЖ» ҳозирда бутунлай бошқа даражада. Якунда Нуну Мендеш рақиб ҳимоячиларидан қочиб кетиб, Парижга ғалаба келтирувчи голни урди. «Юве» мухлисларини эса Европа Лигасига йўлланмадан ташқари январдан буён майдонга тушмаган Кьезанинг узоқ кутилган қайтиши ҳам қувонтирди.

Шу тариқа гуруҳ босқичида қатнашган 32 жамоадан 16 таси плей-оффга йўлланма олди, 8 таси Европа Лигасига тушиб кетди, яна 8 таси эса еврокубоклар билан хайрлашди. 

1-ўрин билан 1/8 финалга чиққанлар — «Наполи», «Порту», «Бавария», «Тоттенҳэм», «Челси», «Реал», «Манчестер Сити», «Бенфика». 

2-ўрин билан 1/8 финалга чиққанлар — «Ливерпул», «Брюгге», «Интер», «Айнтрахт», «Милан», «Лейпциг», «Боруссия» Д, «ПСЖ».

3-ўринни олиб, Европа Лигасига йўл олганлар — «Аякс», «Байер», «Барселона», «Спортинг», «Зальцбург, «Шахтёр», «Севилья», «Ювентус».

Плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими 7 ноябр куни ўтказилади.

Кун статистикаси

  • Гуруҳ босқичида Шотландиянинг «Селтик» ва «Рейнджерс» клублари жами 2 очко жамғаришди. Бу бир мамлакатнинг камида икки жамоаси тўплаган очколар сони бўйича энг ёмон натижа.
  • Куртуа «Реал» дарвозасига қўйилган сўнгги 10 пеналтидан 5 тасини қайтарди.
  • Вальверде сўнгги 5 ўйинда 6 очко (4+2) тўплади.
  • «Ювентус» гуруҳ босқичида 6 ўйиннинг 5 тасида ютқазди. Бу — туринликлар тарихидаги энг ёмон натижа.
  • «Милан» 9 йиллик танаффусдан сўнг ЕЧЛ плей-оффига йўл олди.
  • Жиру Чемпионлар Лигасида бир ўйинда 4 очко (2+2) тўплаган энг ёши катта футболчига айланди — 36 ёш 33 кунлик.
  • 37 ёшу 54 кун — «Реал» яримҳимоячиси Модрич Чемпионлар лигасида пенальтидан гол урган энг ёши катта футболчи бўлди.
  • Мбаппе Чемпионлар лигасида 40 гол уришга улгурди. «ПСЖ» форварди бу натижага 23 ёш 10 ой 13 кунлик эканида эришиб, Мессининг рекордини янгилади.
Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top