Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Географик объектларга ном беришда аҳолининг фикри ўрганилади
“Географик объектлар номлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
Географик объектларга жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар исми-шарифини беришга йўл қўйилди. Бунда Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар исми-шарифини бериш улар вафотидан кейин президент қарорига асосан ҳамда, қоида тариқасида, номлари мавжуд бўлмаган аҳоли пунктлари таркибий қисмларига нисбатан амалга оширилади.
Географик объектларга ном бериш ва улар номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш жараёнида маҳаллий аҳоли фикри ҳисобга олинади. Таклифлар келиб тушганидан кейин муҳокама қилиш учун уларни 5 иш кунида тегишли органлар ўз расмий нашрларида, расмий веб-сайтларида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Шунингдек, таклифлар муҳокамаси улар эълон қилинган санадан эътиборан 15 кундан кам бўлмаслиги керак.
Мавзуга оид
07:41 / 11.12.2025
Россия, Қозоғистон ва бошқалар: дунёни боғлаб турувчи трансконтинентал давлатлар
09:12 / 24.10.2025
Археология объектларининг давлат каталоги юритилади
11:37 / 05.07.2025
Сотилмаган муниципал объектлар ижарага берилади
08:50 / 12.04.2025