Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия: Россия Украина бўйича Ғарб бирлигига путур етказа олмайди
Путин Украина аҳолисини очлик ва совуқ ёрдамида ўлдиришга уринмоқда, деди Германия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари. Унинг таъкидлашича, Россиянинг Украинани парчалаш стратегияси муваффақият қозонмайди.
Анналена Бербок / Фото: dpa
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Россия агрессиясидан ўзини ҳимоя қилаётган Украинани қатъий қўллаб-қувватлади. «Россия президенти Владимир Путин украиналикларни очлик, ташналик ва совуқдан фуқаролик инфратузилмасига зарбалар бериш орқали ўлдиришга ҳаракат қилмоқда, аммо биз G7 ҳамкорлари сифатида айнан шу нарсанинг олдини олишга ҳаракат қиламиз», деди у Германиянинг Мюнстер шаҳрида 3 ноябрь, пайшанба куни «Катта еттилик» давлатлари ташқи ишлар вазирлари конференцияси очилишида.
Бербок Германиянинг Украинага генераторлар, иситкичлар, насослар, уй-жой контейнерлари, санитария иншоотлари, чодирлар ва адёллар етказиб берганини эслади. Унинг таъкидлашича, G7 давлатлари Украинага ёрдам кўрсатишни мувофиқлаштирмоқда, бошқа давлатлар ҳам уларга қўшилмоқда. «Еттилик» Путиннинг Украинани ва халқаро ҳамжиҳатлик стратегиясини парчалашга уринишига қўл қовуштириб қараб турмайди», деб ишонтирди Германия ТИВ раҳбари.
Мюнстер анжуманида Украинадаги урушдан ташқари Ғарбнинг Хитой билан алоқалари ва Эрондаги вазият ҳам муҳокама қилинади. Германия бу йил ротация орқали G7'га раислик қилмоқда.
Мавзуга оид
13:37 / 14.03.2026
Зеленский: АҚШ санкцияларни юмшатиши Россия позициясини фақат мустаҳкамлайди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
13:38 / 13.03.2026
Германия разведка хизмати раҳбари собиқ ўринбосари Signal’да фишинг ҳужуми қурбони бўлди
11:23 / 13.03.2026