Ўзбекистон | 08:34 / 04.11.2022
5918
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Корея машинасозлик йўналишида кадрлар тайёрлашни бошлайди

Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Жанубий Кореянинг Чеджу миллий университети ректори Ким Ил Хван бошчилигидаги делегация вакиллари Бухоро муҳандислик-технология институтига ташриф буюриб, ушбу таълим муассасаси ректори Нусратилла Баракаев билан музокара ўтказди.

Фото: Dunyo

Кореялик меҳмонлар олий билим юрти факультетлари, кафедралари фаолияти, уларда олиб борилаётган илмий-инновацион ва илмий-техникавий тадқиқотлар, халқаро лойиҳалар билан яқиндан танишди.

Мулоқот давомида томонлар техника, муҳандислик, машинасозлик ва механика, озиқ-овқат технологияси йўналишларида юқори малакали бакалавр, магистр, докторант кадрлар тайёрлаш негизида икки томонлама ҳамкорликни амалга оширишга келишиб олди.

Шу билан бирга, ўтган даврда ҳамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар ижобий баҳоланиб, истиқболда ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш ва фаоллаштириш, таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ўртасида таълимга оид битимлар имзоланди.

Мавзуга оид