Спорт | 15:06 / 07.11.2022
30140
21 дақиқада ўқилади

«МЮ» нокаутга учради, «Арсенал» дербида ғолиб, «Рома» мағлуб бўлди. Кун ўйинлари

Якшанба куни Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

Англия: Обамеянг учун сабоқ ва курашчи Роналду

Челси — Арсенал 0:1
Гол:
Габриэл (63).
Челси – Менди, Аспиликуэта, Тиаго Силва, Чалоба, Кукурелья, Жоржиньо, Лофтус-Чик (Ковачич, 78), Маунт (Пулишич, 78), Ҳавертц (Галлаҳер, 64), Обамеянг (Броя, 64), Стерлинг. 
Арсенал – Рэмсдейл, Уайт, Габриэл, Салиба, Зинченко (Тирни, 78), Чака, Парти, Эдегор (Эл-Ненни, 87), Сака, Жезус, Мартинелли (Ҳолдинг, 90+4).
Огоҳлантиришлар: Обамеянг (27), Сака (42), Аспиликуэта (51), Чалоба (60), Уайт (80), Галлаҳер (85), Стерлинг (89).

Шу кунларда «Челси» футболчиси Обамеянг очиқ баёнот бериб, Микел Артетага ўз фикрига эга тажрибали футболчилар эмас, балки фақат унинг оғзига қараб турадиган ёш футболчилар кераклигини айтди. Қолаверса, форвард ноодатий роликда иштирок этиб, «Арсенал» билан ҳеч қандай шахсий муносабатлари қолмаганини айтди. Аммо иш шунга етиб бордики, ўйин давомида атиги саккиз бор тўпга тегинган форвард иккинчи бўлим бошида захира ўриндиғига йўл олди, унинг жамоаси эса қаторасига иккинчи ўйинда мағлубиятга учраб, турнир жадвалида еттинчи ўринда қолди.

«Арсенал» эса шундай тўлиқ устунлик билан ўйин намойиш этдики (зарбалар бўйича ҳисоб 14:5), «Стэмфорд Бриж»ни тўлдирган мезбон мухлислар уларга таъсир кўрсата олмади. «Канонирлар» «Челси»ни сафар ўйинларида ўн бор мағлуб этган илк жамоага айланди. «Блэкберн» кўклар жамоасини қаторасига уч сафар ўйинида мағлубиятга учратганди, фақат бу ўтган асрнинг охирги ўн йиллигида рўй берган, ўшанда жамоа чемпионат фаворити, лондонликлар эса ўртамиёна клублардан эди.

«Арсенал» сафида жорий мавсумда энг самарали кўрсаткичга эга бўлиб турган Сака бурчак зарбасини ижро этгач, тўп дарвозабон ва ҳимоячилардан ўтиб дарвозага чизиғини кесиб ўтаётганида, голеадор ҳимоячи Габриэл Магальянес уни тўлиқ тўрга киритиб юборди. Бразилиялик ушбу футболчи Англияга келганидан буён корнерларни якунлаш бўйича жамоада етакчи эди (9), якшанба кунги ўйиндан кейин эса у бу борада Кейнни ҳам ортда қолдириб, лигада биринчи бўлиб олди.

«Арсенал» АПЛдаги энг яхши стартини қайд этмоқда — 13 ўйинда 34 очко, биринчи ўрин. Премьер-лигада дастлабки 13 баҳсда 34+ очко тўплаган 8 жамоадан 7 таси якунда чемпион бўлган. Фақат «Ньюкасл» (1995/96) буни уддалай олмаганди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Астон Вилла — Манчестер Юнайтед 3:1
Голлар: Бэйли (7), Дин (11), Рэмзи (49) — Рэмзи (45, автогол). 
Астон Вилла – Э.Мартинес, Кэш, Мингз, Конса, Дин (Янг, 79), Дендонкер (Сансон, 90), Буэндиа (Ингз, 79), Луис, Рэмзи, Уоткинс (Камара, 78), Бэйли (Макгинн, 70).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Далот, Линделёф, Л.Мартинес, Шоу (Маласиа, 65), Эриксен, Каземиро, ван де Бек (Марсьяль, 65), Роналду, Рэшфорд, Гарначо (Эланга, 65).
Огоҳлантиришлар: Шоу (10), Бэйли (42), Роналду (61), Мингз (61), Далот (72), Э.Мартинес (88).

Бошланғич таркиблар эълон қилинганида барчанинг эътибори Криштиану Роналдуга қаратилди, у январ ойидан буён илк бор «МЮ»ни сардорлик боғичи билан майдонга бошлаб тушди. Яъни бу жамоани Эрик тен Ҳаг бошқаришга киришганидан биринчи бор рўй бериши эди. Аммо португалиялик футболчининг бу ўйиндаги ёдда қолган ҳаракатлари фақат Мингс билан баҳсга киришиб, яккакураш услубини ишга солиши бўлди, бу вазиятда ҳакам икки безори футболчига сариқ карточка кўрсатиб, тўпланган футболчиларни тарқатди.

Бу кечанинг асосий қаҳрамони эса «Астон Вилла» сафида эди. Гап шу куни бирменгемликлар бошқарувидаги илк ўйинини ўтказган ва АПЛга қайтишини ёрқин ўтказган Унаи Эмери ҳақида. Майдонда эса Жейкоб Рэмси ҳам жуда яхши ҳаракат қилди. Унинг узатмасидан кейин Бэйли ҳисобни очди, шунингдек у принципга қатъий риоя қилди: ўзи хато қилди — ўзи тузатди. Биринчи бўлим Рэмсининг автоголи билан якунланди, у Шоунинг зарбаси траекториясини ўзгартириб юборди ва дарвозабон Мартинес ожиз қолди. Иккинчи бўлим эса унинг рақиб дарвозасини ўққа тутиши билан бошланди ва ўйин назорати «Вилла»га қайтди.

Тоттенҳэм — Ливерпул 1:2
Голлар: Кейн (70) — Салоҳ (11, 40).
Тоттенҳэм – Льорис, Эмерсон (Доэрти, 68), Дайер, Дэвис, Лангле, Сессеньон (Кулусевски, 68), Ҳёйбьерг, Бентанкур, Биссума (Моура, 89), Перишич, Кейн.
Ливерпул – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Робертсон, Гомес, Эллиотт (Ҳендерсон, 74), Алькантара, Фабиньо, Фирмино (Жонс, 74), Салоҳ (Окслейд-Чемберлен, 90+2), Нуньес (Гомес, 87).

Бу мавсумда Юрген Клопп Робин Гуд қиёфасида акс этган мемлар урф бўлди — ҳозирги «Ливерпул» ўртамиёна ва аутсайдерларга очко тарқатмоқда, аммо топ-рақибларни ранжитмоқда («Арсенал» ва «МЮ» бундан мустасно). Айнан қизиллар Ҳоланднинг голли сериясини тўхтатган ва «Манчестер Сити»га мавсумдаги ягона бўлиб турган мағлубиятни тақдим этганди, ЕЧЛда бу мавсумда жуда кучли ўйин намойиш этаётган «Наполи» ҳам мавсумдаги илк мағлубиятини Клопп шогирдларига қарши ўйинда қабул қилиб олганди. Шу билан бирга, «Тоттенҳэм» таркибдаги йўқотишлар ва Антонио Контенинг таркибни кучайтириш зарурлиги ҳақидаги гаплари билан бу ўйин арафасида фаворит бўлиб кўринмаётганди.

Умуман олганда, «шпорлар»да топ-рақибларга қарши комплекс бор ва бу анъана сақланиб қолди. Лондонликлар ҳимояси нафақат Салоҳни тўхтатишга қодир эмасди, балки унга гол ҳам совға қилишди. Дайернинг тўпни ўз шеригига ташлаб беришга уриниш чоғидаги муваффақиятсиз уриниши узоқ вақтгача унга уйқу бермаслиги тайин, чунки бу ҳаракати билан у мисрлик футболчига пас бериб қўйди. Дарвозабон қаршисида бўш қолган Салоҳ эса маҳоратини намойиш этиб, жамоасини танаффусга қулай ҳисобда олиб чиқиб кетди. У айни вақтда жуда юқори спорт формасида ва у «Ливерпул»даги фаолияти давомида фақат бир мавсум стартида ҳозиргидан кўра яхшироқ кўрсаткичларга эга бўлган. Форвард жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 14 гол урган ва 5 узатмага муаллифлик қилган.

Иккинчи бўлим эса биринчисига мутлақо тескари кечди. Мезбонлар бўлимни фақат ҳужумда ўтказишди - биринчи бўлимда меҳмонлар зарбалар бериш бўйича 9:4 ҳисобида устунликка эришишганди, иккинчи бўлимда эса бу кўрсаткич лондонликлар фойдасига 10:4 кўринишида бўлди. Аммо мезбонлар бу уринишлардан фақат бир марта фойдалана олишди, Кейн Кулушевскининг узатмасидан ҳисобни қисқартирди.

Натижада Конте жамоаси сўнгги беш ўйиндаги учинчи мағлубиятига учраб, тўртинчи ўринга тушиб кетди, Клопп жамоаси эса саккизинчи ўринда қолмоқда.

Испания: Севилья дербисида уч четлатиш

Атлетико — Эспаньол 1:1
Голлар:
Фелиш (79) — Дардер (62). 
Атлетико – Облак, Молина, Савич, Хименес, Рейнилду, Льоренте, Карраско (Фелиш, 66), Кондогбиа (Витцель, 66), де Пауль (Корреа, 46), Гризманн (Лемар, 73), Мората (Кунья, 73).
Эспаньол – Лекомт, Хиль (Ал Ҳилоли, 88), Кабрера, Калеро, Оливан (Кеддари, 56), Дардер, Баре (Сержи Гомес, 35), Винисиус Коста, Алеиш Видаль (Лосано, 88), Хоселу, Брэйтуэйт (Пуадо, 56).
Огоҳлантиришлар: Оливан (34), Брэйтуэйт (53), Кондогбиа (59), Лекомт (74), Хименес (83), Видаль (85), Фелиш (87), Ал Ҳилоли (90+6).
Четлатиш: Кабрера (28).

«Атлетико»да инқироз давом этмоқда ва ҳатто мадридликлар учун энг қулай рақиблардан саналган «Эспаньол» ҳам буни кўрсатиб берди. Меҳмонлар аввалига тўпни топширишди ва чуқур ҳимояда ўйнашди, 26-дақиқада Кабрера четлатилиб, бир киши кам бўлиб қолишгач эса бутунлай рақиб ўйинини бузишга қаратилган ўйин намойиш этишди.

Ўйиннинг маълум паллаларида каталонияликлар том маънода бутун таркиб билан дарвоза ҳудудида жойлашиб олиб, тўпни ўтказмаслик ҳақида қайғуришди. Ҳимоя барибир ёриб ўтиладигандек кўрина бошлаганида эса «Эспаньол» голли ҳужум уюштирди. Ҳавода тўп учун курашда устун келган Хоселу тўпни олис устун олдидаги Дардерга ташлаб берди. Фақатгина Жоау Фелишнинг яна захирадан ўйинга қўшилиши «Атлетико» учун даҳшатли тушни тўхтатди, португалиялик эса ортиқча ҳаракат ўйлаб топмасдан, оддий ҳаракат билан яқин бурчакни аниқ нишонга олиб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

Айтиш керакки, Диего Симеоне Фелишни эртароқ тушириши керак эди. Охирги ўйинларда захирадан тушиб, голлар ураётган футболчи бошланғич таркибдан жой олишга ҳақли эди. У ўзига берилган камроқ вақтда ҳам ғалаба келтириши мумкин эди, аммо унинг бош билан берган зарбаси бурчакка кетаётганида «Атлетико»нинг собиқ посбони Леком тўпни «олиб чиқди». «Матрасчилар» бундай ўйин билан мавсумни кучли тўртликда  якунлаши қийин бўлади.

Бетис — Севилья 1:1
Голлар: Навас (43, автогол) — Гудел (82).
Бетис – Браво, Сабали, Песселья, Эдгар Гонсалес, Морено, Каналес (Виллиан Жозе, 90+1), Вильям Карвалью (Гуардадо, 58), Родригес, Фекир, Иглесиас, Руибал (Луис Энрике, 57).
Севилья – Буну, Монтьел, Гудел, Рекик, Акунья (Теллес, 46), Ракитич, Гомес, Ламела, Оливер Торрес (Ан-Носириq, 50), Жордан (Дольберг, 78), Рафа Мир (Навас, 43).
Огоҳлантиришлар: Акунья (38), Вильям Карвалью (45), Ламела (66), Гомес (70), Гудел (75), Луис Энрике (83), Теллес (83), Морено (88).
Четлатишлар: Монтиэл (38), Фекир (45+3), Иглесиас (49).

Севилья дербиси камдан кам ҳолларда зерикарли кечади ва якшанба кунги тўқнашув ҳам истисно ҳолат бўлмади. Камида шунинг учунки, биринчи бўлимнинг ўзидаёқ видеотакрорлардан кейин жамоаларнинг таркиблари қисқартирилди. Аввалига «Севилья» ҳимоячиси Монтиэл майдон марказига яқин жойда қанот чизиғида бутсасининг остки қисми билан рақиб оёғига ташлангач, муддатидан олдин кийим алмаштириш хонасига йўл олди. Кейин эса Фекир ўз қаршисида қизил чироқни кўрди, у қанот бўйлаб олдинга ҳаракатланаётганида ўзини таъқиб этаётган рақибни уриб юборди.

Бу икки эпизод орасида эса жуда ғалати ҳолатда ҳисоб очилди: қизил карточкадан кейин марказий ҳужумчи ўрнига туширилган қанот ҳимоячиси Хесус Навас Гудел жарима майдонидан чиқариб юбормоқчи бўлиб тепган тўп йўлидан чиқиб қолди ва автогол муаллифига айланди. Аммо «Севилья»нинг омадсизликлари иккинчи бўлимда сон жиҳатдан устунлиги билан алмашди - «Бетис» ҳужумчиси Борхи Иглесиас майдон марказида Хорданнинг оёғини босиб олгач, майдондан четлатилди. Тажрибали Браво қанча ҳаракат қилмасин, жавоб голидан қутқара олмади - Гуделнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсини остидан тўрга бориб тушди.

Сербиялик ушбу футболчи кеча қаҳрамони бўлиши ҳам мумкин эди, унинг навбатдаги кучли зарбаси эгизак гол бўлишига дарвоза тўсини халақит берди, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса Браво унинг ўта хавфли зарбаси голга айланишига йўл қўймади.

Италия: дерби «Лацио» фойдасига

Рома — Лацио 0:1
Гол: Андерсон (29). 
Рома – Патрисиу, Карсдорп (Ал-Шаъровий, 63), Смоллинг, Манчини (Челик, 46), Рожер, Кристанте, Пеллегрини (Вольпато, 53), Дзаньоло, Камара (Матич, 73), Абраҳам, Залевски (Белотти, 73). 
Лацио – Проведел, Романьоли, Казале, Марушич, Луис Альберто (Башич, 71), Весино, Катальди, Ладзари (Ҳюсай, 69), Фелипе Андерсон, Дзакканьи (Ромеро, 85), Педро (Канчельери, 68).
Огоҳлантиришлар: Манчини (8), Ладзари (25), Весино (50), Патрисиу (87).

Пайшанба куни «Рома» мухлислари ҳамшаҳарлар Европа лигаси гуруҳида охирги тур арафасида пешқадам бўлиб турган ҳолда бир мағлубият билан учинчи ўринга тушиб кетиб, Конференциялар лигасига йўл олганини мазах қилаётганди ва фақат эринчоқларгина «Лацио» спорт директори Игли Таренинг еврокубоклар орасида даражаси бўйича учинчи бўлган ушбу турнирни омадсизлар учун ташкил этилган фойдасиз турнир деб атаганини эсламади. Энди у «бургутлар» ўтган мавсумда «Рома» эга чиққан ушбу совринни қўлга киритмоқчи эканини айтмоқда, аммо асосийси — якшанба кунги дербида «Лацио» байрам қилди.

«Бўрилар» мағлубияти сабаби одатдаги каби. Биринчидан, вазиятлардан фойдаланишдаги камчиликлар ва омадсизликлар, масалан, Дзаньолонинг зарбаларидан бири устунга тегди. Иккинчидан, ҳимояда голга олиб келувчи хатоларга йўл қўйилиши, бу борада (4) «Рома» жорий чемпионатда етакчи бўлиб турибди. Бу сафар Педро ўз жарима майдонида тўп билан ҳаракатланган Рожер Ибаньесга босим уюштирди ва бу Фелипе Андерсоннинг голи билан якунланди. Бразилиялик яримҳимоячи амалда жароҳатидан тўлиқ соғаймаган Иммобиленинг ўрнига марказий ҳужумчиси сифатида ўйнамоқда.

Ўйиннинг қолган қисми эса дербиларда тез-тез бўлгани каби кичик жанжаллар билан ёдда қолди, вазиятлардан бирида Жозе Моуриньонинг ёрдамчиси четлатилди, бошқа вазиятда «Лацио» штаби вакилларидан бири майдон ташқарисига чиқиб кетган тўпни бермасликка уринганида икки томон футболчилари иштирокида баҳс келтириб чиқарди.

Ювентус — Интер 2:0
Голлар: Рабьо (52), Фажоли (84).
Ювентус – Шченсни, Сандро, Данило, Бремер, Куадрадо, Костич, Рабьо, Локателли, Фажоли, Миретти (Ди Мария, 81), Милик (Кьеза, 73). 
Интер – Онана, Думфрис (Белланова, 81), де Врей, Ачерби, Шкриньяр (Дармиан, 81), Димарко (Гозенс, 74), Мхитарян (Брозович, 81), Чалхонўғли (Корреа, 74), Барелла, Жеко, Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Чалхонўғли (56), Шкриньяр (68), Данило (77), Шченсни (90).

Ҳозирги «Ювентус» жуда камтар эканидан келиб чиқиб, бу сафарги «дерби Италия» турнинг марказий учрашуви мақомига фақат инерция туфайли даъвогарлик қилиши мумкинлигини айтаётганди. Аммо Массимилиано Аллегри шогирдларини «Интер» устидан ғалаба қозониш мумкинлигига ишонтира олди. Асосийси — у буни қандай уддалашни биларди. Мустаҳкам ҳимоя ва фидокорлик биринчи бўлимда дуранг натижани таъминлади. Туринликлар танаффусга қадар рақиб дарвозасига бирорта аниқ зарба бермагани ҳам бу таассуротни буза олмайди.

Мезбонлар голларни иккинчи бўлимга асраб қўйганди, биринчи гол чап қанотда Костич рейд уюштириб, намунали қарши ҳужум бошлаши ва жарима майдонига кириб борган Рабьо бир тегинишда идеал аниқликдаги зарба бериши билан рўй берди. Француз футболчиси бу лаҳзада ажойиб компанияга аъзо бўлди, чунки «Юве» сафида «нерадзурри» дарвозасига яримҳимоячи амплуасида фақат икки нафар буюк ватандошлари — Мишел Платини ва Зинедин Зидан гол ура олганди. Кейинги вазиятларда «Интер»нинг омади келди, Данилунинг голи видеотакрордан кейин тўп қўл билан ўйналгани қайд этилиб, бекор қилинди.

Интрига сақлаб қолингач, ўйин янада қизғин кеча бошлади. Шченсни Лаутаро Мартинеснинг зарбасини оёқлари билан қайтариб юборди, бунга жавобан ҳужумда Костичнинг зарбаси рақиб дарвозабони бармоқларини силаб ўтиб, дарвоза устунидан қайтди. Айнан ушбу сербиялик ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди ва иккинчи голни яратиб берди, қулай вазиятга чиқарилган Фажоли эса аниқ зарба бериши кифоя қилди. Бу «Ювентус»нинг жорий мавсумдаги энг яхши бўлими бўлди.

Эндиликда «Кекса синьора» турнир жадвалида «Интер»ни қувиб ўтди ва очколар сони бўйича «Рома» билан тенглашиб олди.

Германия: етакчининг яксон этилиши

Байер — Унион Берлин 5:0
Голлар: Андрих (46), Диаби (56, 58), Гложек (68), Баккер (76).
Байер – Градецки, Фримпонг (Фосу-Менса, 77), Тапсоба (Та, 68), Коссуну, Инкапиэ, Баккер, Демирбай (Паласиос, 55), Андрих, Амири, Диаби (Адли, 68), Гложек (Ҳадсон-Одои, 77). 
Унион – Грилль, Триммель, Кнохе, Баумгартль, Диогу Лейте, Рюэрсон, Хедира (Пантович, 69), Хаберер (Скарке, 75), Торсбю (Зегуин, 59), Беккер (Михель, 59), СьебатшҲ (Беренс, 59).
Огоҳлантиришлар: Амири (19), Хедира (24), Сьебатшо (26), Торсбю (41), Лейте (85).

Мавсум бошидан буён чемпионатда етакчилик қилиб келган берлинликлар Леверкузенда яксон этилди. Ва бу биргина бўлимнинг ўзидаёқ рўй берди - танаффусга қадар таблода ноллар сақланиб қолганди. Аммо иккинчи бўлим бошланиши билан Андрих ҳисобни очди ва бу зарбадан кейин меҳмонлар ўзига кела олмади. Турнир жадвалининг қуйи қисмида қолаётган «Байер» ўзининг ҳақиқий жойи бу эмаслигини намойиш этиб берди ва бу эртами-кечми рўй бериши кутилаётганди.

Албатта, буни Хаби Алонсо эффекти дейиш тўғри бўлмайди. Испаниялик ушбу мутахассиснинг дебют ўйинида аутсайдер «Шальке» тор-мор этилганди (4:0), аммо жамоа кейинги олти расмий ўйинда ғалабага эриша олмади. Жамоа фақат рақибнинг ишончсиз ўйини («Атлетико») туфайли ЕЧЛ гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб, Европа Лигасига йўлланма олди.

Қандай бўлмасин, турнир жадвали пешқадами 5:0 ҳисобида тор-мор этилиши билан боғлиқ жорий асрдаги иккинчи ҳолат кузатилди. Бундай ҳолат аввалги сафар уч йил муқаддам кузатилган, ўшанда Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Бавария»ни яксон этганди. Шанба кунги ўйинларда «Боҳум»ни мағлуб этган мюнхенликлар «Унион»нинг шармандали мағлубиятидан кейин тур якунларига кўра биринчи ўринни сақлаб қолди.

Франция: Неймар ҳал қилди

Лорьян — ПСЖ 1:2
Голлар:
Моффи (53) — Неймар (9), Данилу (81).
Лорьян – Мвого (Манноне, 13), Калулу, Лапорт, Тальби, Ле Гофф, Уаттара, Ле Бри (Диарра, 73), Инносент (Коне, 85), Понко (Аушиш, 73), Ле Фе, Моффи. 
ПСЖ – Доннарумма, Ҳакими, Рамос, Данилу Перейра (Мукиеле, 85), Маркиньос, Мендеш (Бернат, 76), Верратти, Витинья (Саншеш, 67), Неймар, Мбаппе (Сарабия, 85), Экитик (Солер, 76).
Огоҳлантиришлар: Инносент (65), Ҳакими (78).

Месси якшанба кунги ўйинни эҳтиёткорлик юзасидан ўтказиб юборди, унинг товон қисмида муаммо юзага келган. Аввалроқ Лео навбатдаги турда ўйнамаслиги, чунки унинг шартномасида миллий жамоага устуворлик берилиши тўғрисида банд борлиги ҳақида хабарлар чиққанди, ЖЧ-2022 стартига эса кўп вақт қолмаяпти.

Аммо «ПСЖ» аргентиналик футболчисиз ҳам — гарчи анча тер тўкиб бўлса-да — вазифани уддалади. Жамоа аввалига ўйинни кетма-кет ҳужумлар билан бошлаган «Лорьян»га қарши туриб берди. Кейин эса Неймар рақиб дарвозабонига босим уюштириб, тўпга эга чиққанидан кейин эса уни эмаклатиб гол урди. Бу вазиятда дарвозабон Мвого жароҳат ҳам олди.

Унинг ўрнига тушган Манноне бир неча вазиятда қутқарди, иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштирган «Лорьян» дурангни сақлаб қоладигандек кўринди. Парижликларда амалда вазиятлар бўлмади, Неймарни эса доимий равишда йиқитишди, аммо бу билан мезбонлар фақатгина бразилиялик футболчининг жаҳлини қўзғатишди. Ва айнан у Данилу Перейра ғалаба голини уришини таъминлади.

Аммо ўйинда яна бир ҳолат рўй берди, Мбаппе алмаштирилгач, захира ўриндиғида қолмасдан, трибуна ортига йўл олди. Ва бу демарш ёки жароҳат туфайли экани маълум эмас. Ўйиндан кейин Кристоф Гальтье ҳеч қандай жиддий нарса йўқлигини айтди: гап фақат мушаклар толиқиши билан боғлиқ.

Кун статистикаси

  • Люк де Йонг «ПСВ»нинг «Аякс»га қарши қаторасига тўрт ўйинда гол урган илк футболчиси бўлди.
  • Бундеслигада «Фрайбург» қаторасига уч ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган ҳолда ғалабага эришди — бу билан клуб ўзининг 1994 йилги рекордини такрорлади.
  • «Ньюкасл» сўнгги 7 ўйиннинг 4 тасида камида 4 тадан гол урди.
  • «Аякс» жорий мавсумда ҳозирданоқ 7 бор мағлубиятли ўйин ўтказди. Бу ўтган мавсум давомида қабул қилинган мағлубиятлардан биттага кўп.
  • «Кристал Пэлас» ҳисобда ортда бораётган ўйинларида вазиятни ўзгартириш орқали 12 очко жамғарди. Лондоннинг бу жамоаси — жорий мавсумда АПЛдаги энг иродали жамоа бўлмоқда.
  • «Лилл» ҳимоячиси Руй Фонти 38 ёшу 319 кунлигида топ-5 чемпионатларида гол урган энг ёши катта футболчига айланди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти