Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда интернет трафикни махфий кузатиш тизими ишлаб чиқиляпти
Рунетда трафикни назорат қилиш тизимини ишлаб чиқишга 1,2 миллиард рубль сарфланади. Тизим барча провайдерлар ва алоқа операторлари ўртасида маълумотлар узатилишини назорат қилиши керак, дея хабар бермоқда «Ведомости».
Россияда интернетнинг рус сегментида трафикни кузатиш тизими ишлаб чиқилади. Роскомнадзор (РКН) барча операторлар ва алоқа провайдерлари ўртасида маълумотлар узатилишини назорат қилувчи ҳамда идора талабларига риоя этмаётганларни аниқлайдиган тармоқдаги трафик йўналишларини мониторинг қилиш тизимини ишга туширади, деб хабар берди душанба, 7 ноябрь куни «Ведомости» газетаси. Рақамли ривожланиш вазирлиги томонидан тайёрланган Россия ҳукуматининг тегишли қарори аллақачон норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида пайдо бўлган.
Рунетда трафикни назорат қилиш тизимини ривожлантиришга икки йил давомида 1,2 миллиард рубль сарфланади. Бу 2023 йилги ҳамда 2024 ва 2025 йиллардаги режалаштириш даври учун федерал бюджет лойиҳасида белгилаб қўйилди. Тизим «Суверен интернет тўғрисида»ги қонун асосида яратилган Жамоатчилик коммуникациялари тармоғи мониторинги ва назорати маркази томонидан ишлаб чиқилади.
Ҳукумат қарорида янги назорат тизими қандай ишлаши ҳақида батафсил маълумот берилмаган. "Инфокультура" АНО директори Иван Бегтиннинг сўзларига кўра, тизим маълумотлар узатиш каналларининг эгизагига айланади, бу биринчи навбатда маълумотларни киритиш ва чиқиш нуқталарини бошқариш учун зарур.
Интернетни тадқиқот қилиш институти раҳбари Карен Казаряннинг сўзларига кўра, мониторинг тизими тармоқлар ўртасида трафик қандай «саёҳат қилишини» тушунишга ҳамда DDoS- и BGP-ҳужумлар олдини олишга ёрдам беради, бунда кибертажовузкор бошқа тармоқ мижозининг интернет уланишига киради ҳамда унинг трафигини ушлаб олади.
Шуниси эътиборга лойиқки, 2022 йилда Россия интернетдаги эркинлик даражаси бўйича дунёдаги 70 та давлатлар орасидан 65-ўринни эгаллади. Американинг Freedom House тадқиқот ташкилоти ҳисоботига кўра, у ушбу мезон бўйича бир йил ичида етти балл йўқотди, бу Россиянинг 2009 йилдан бери энг ёмон натижасидир.
2022 йилнинг 24 февралида Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан бери, Роскомнадзор 7000 га яқин сайтларни, жумладан мустақил оммавий ахборот воситалари, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, сиёсий партиялар, жамоат арбоблари, шунингдек, Twitter, Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларини блоклади.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025