Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владимир Норовга «Циндао шаҳри фахрий фуқароси» унвони берилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Хитойнинг Циндао шаҳри вице-мэри Лю Цзянцзюнни қабул қилди.
Ўзбекистон-Хитой муносабатларини ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Циндао шаҳридаги "Хитой – ШҲТ" Пилот зонаси ва Самарқанд шаҳридаги "Ўзбекистон – ШҲТ" саноат зонаси ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.
Икки мамлакат турли соҳалардаги ҳар томонлама стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш истиқболлари, ХХР раисининг 2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи якунида эришилган келишувларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Икки томонлама муносабатларда минтақалараро ҳамкорлик алоҳида ўрин тутгани баробарида, Циндаонинг Ўзбекистон шаҳарлари билан ришталарни қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норовга 2019-2021 йилларда ШҲТ бош котиби лавозимида ишлаган даврида "Хитой – ШҲТ" Пилот зонасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун "Циндао шаҳри фахрий фуқароси" унвонини бериш тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.