00:12 / 08.11.2022
13598

АҚШ кимё заводида кучли портлаш ва ёнғин содир бўлди

Жоржия штатидаги кимё заводида қатор портлашлар содир бўлган ва ёнғин бошланган. 

Фото: Glynn County Board of Commissioners

Американинг Брансуик шаҳридаги (Глинн округи, Жоржия штати) кимё заводида кучли ёнғин бошланди. Корхонада кетма-кет портлашлар содир бўлганидан сўнг, маҳаллий ҳокимият унга яқин уйлардаги аҳолини эвакуация қилди.  

News4jax эълон қилган видеолавҳада заводдан кўтарилаётган тутуннинг катта устунини кўриш мумкин. Ёнғин аллақачон локализация қилинган, бироқ қутқарув хизмати шамол йўналиши ўзгарса, яна ёнғин бошланишидан хавфсирамоқда. 

Ҳаммаси бўлиб учта аҳоли пункти эвакуация қилинган. Портлаш сабаблари ҳозирча аниқ эмас. 

Завод эгаларининг баёнотига кўра, ҳеч ким жабрланмаган: «Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмади ва ходимлар билан аҳоли учун ҳеч қандай хавф йўқ. Маҳаллий ўт ўчириш бригадалари ва полиция воқеа жойида вазиятни тўлиқ назорат қилмоқда».  

 

Top