Россия денгиз орқали нефть етказиб бериш ҳажмини оширмоқда
Россия нефтининг денгиз орқали экспорти сўнгги беш ой ичида максимал қийматларга кўтарилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Денгиз орқали нефть экспорти кунига 3,6 миллион баррелгача кўтарилди, бу июнь ойининг бошидан бери энг юқори кўрсаткичдир, дея қайд этади Bloomberg.
Бунга ЕИ томонидан бундай етказиб беришга қўйилган тақиқнинг яқин орада кучга кириши сабаб бўлмоқда.
Аввалроқ октябрь ойида Россия нефть қазиб олиш, унинг денгиз ва нефть қувурлари орқали экспортини бироз қисқартирганди. Бу ҳақда «Коммерсант» маълум қилди.
Октябрь ойида Россияда конденсат ишлаб чиқаришни ҳисобга олган ҳолда, кунига 1,47 миллион тоннадан кўп бўлмаган нефть қазиб олинди, бу эса ушбу ҳажмнинг қарийб 8 фоизини ташкил этди. Бу ОПEК+ квотасидан паст, у Россия учун октябрь ойида кунига 10,5 миллион баррел (конденсатсиз 1,43 тонна)га тенг.
Мутахассислар Европа Иттифоқининг яқинлашиб келаётган эмбаргоси туфайли ишлаб чиқаришни янада қисқартириш ва Россия нефтига талаб кескин камайишини башорат қилмоқда. Kept консалтинг компанияси шериги Максим Малковнинг сўзларига кўра, эмбарго автоматик равишда талабнинг кескин пасайишига ва етказиб беришни қайта йўналтириш зарурлигига олиб келади.
Бироқ, бу масалани тезда ҳал қилишнинг иложи бўлмайди, деб ҳисоблайди эксперт. Унинг фикрича, Европа Иттифоқидан ташқаридаги харидорлар иккиламчи санкциялардан қўрқиб, Россия нефтини сотиб олишдан бош тортадилар. Ҳиндистондаги нефтни қайта ишлаш заводлари жарималардан қочиш учун харидларни қисқартирмоқда, деди Малков.
Бундан ташқари, Ғарб томонидан киритилган санкциялар туфайли технологияларни тарк этиш ўз таъсирини ўтказа бошлади, деб таъкидлайди Kasatkin Consulting компаниясидан Дмитрий Касаткин. Натижада нефть ишлаб чиқариш таннархи ошиб бормоқда. Мутахассиснинг тахминига кўра, декабрь ойида Россияда нефть қазиб олиш 9 фоизга тушиб, кунига 1,3 миллион тоннагача камайиши мумкин.
Мавзуга оид
11:08 / 10.12.2024
2015 йилдан бери Сурияда 540 нафардан ортиқ Россия ҳарбийси ҳалок бўлди
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
18:06 / 09.12.2024
«Мен ва Путин» - Туркия президенти дунёда фақат икки етакчи қолганини айтди
16:51 / 09.12.2024