07:35 / 08.11.2022
9933

Украина Ан-225 «Мрия» самолётига муқобил лайнерни махфий жойда қурмоқда

Украинанинг «Антонов» давлат корхонаси 2022 йил 25 февраль куни Киев вилоятининг Гостомел шаҳридаги ангарда Россия босқинидан кейинги жангларда вайрон қилинган Ан-225 «Мрия» ўта оғир юк кўтарувчи транспорт реактив самолётига муқобил лайнерни қурмоқда. 

Вайрон қилинган Ан-225 «Мрия / Mikhail Palinchak / Reuters / Scanpix / LETA

«Янги машина устидаги ишлар махфий жойда олиб борилмоқда. Иккинчи Ан-225 ҳам янги қисмлар, ҳам бомбаланган самолётнинг қисмлари билан таъминланади», деди «Антонов» давлат корхонаси бош директори Евгений Гаврилов Bild немис газетасига.  

Унинг сўзларига кўра, ўша пайтда тугалланмаган «Мрия»нинг иккинчи нусхаси 30 фоизга тайёр. Лойиҳанинг қиймати 500 миллион еврога баҳоланмоқда. 

Пул, бошқа нарсалар қатори, «Антонов»  авиакомпанияси вақтинча жойлашган ва биринчи «Мрия» тез-тез учиб турган Лейпциг-Халл халқаро аэропортида йиғилади.

Аввалроқ Украинанинг «Энергоатом» ширкати Каховска ГЭС тўғонининг эҳтимолий портлатилиши Запорижжя атом электр станцияси хавфсизлигига қандай таъсир этишини таҳлил қилаётгани хабар берилганди.

«Каховска сув омбори тўғони, Каховска ГЭС шлюзлари (сув сатҳи турли бўлган бир жойдан иккинчи жойга кемаларни ўтказиш учун хизмат қилувчи гидротехник иншоот) ва устунлари миналаштириб қўйилгани ҳамда шунга мос равишда ушбу иншоотлар бузилиши хавфи юқори бўлгани ҳақидаги маълумотни ҳисобга олган ҳолда, «НАЭC «Энергоатом» Ядровий тартибга солиш агентлиги талабига биноан зудлик билан бундай бузилиш Запорижжя атом электр станциясининг ишлаши хавфсизлигига қандай оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигини таҳлил қиляпти», деб маълумот берди давлат корхонаси. 

Матбуот хизматида таъкидланганидек, Каховска ГЭСнинг портлатилиши Каховска сув омборидаги сув сатҳининг ортга қайтарилмас даражада пасайишига олиб келиши мумкин, у эса ЗАЭС учун совитиш суви сифатида ишлатилади.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top