Ўзбекистон | 10:51 / 09.11.2022
1480
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Корея аэрокосмик университети билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Жанубий Корея аэрокосмик университети билан фуқаро авиацияси кадрларини тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик фаоллаштирилади.

Фото: Dunyo

Амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Жанубий Корея аэрокосмик университети ректори Ху Хэ Ёнг бошчилигидаги делегация вакиллари "Ўзавиация" агентлиги директори Тоҳир Назаров билан учрашди, дея хабар бермоқда “Дунё”.

Учрашувда Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасида авиация соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш режалари, Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги - KOICA орқали ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.

Томонлар истиқболда мутахассислар малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини биргаликда амалга оширишга келишиб олди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид