16:13 / 09.11.2022
13469

Россия қўшинлари Херсон вилоятида бир нечта кўприкларни портлатиб юборди

Фото: Picture Alliance

Херсон вилоятида Ингулец дарёси бўйлаб ўтган Дарьевский кўприги портлатиб юборилди, у Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган Херсон ва Нова Каховка ўртасида алоқа йўли бўлиб хизмат қилаётганди

Маҳаллий Telegram каналлар хабарига кўра, кўприк Россия қўшинлари томонидан портлатилган. 

Бундан ташқари, Херсонни ўраб турган бошқа бир қатор ўтиш жойлари - Украина Қуролли кучлари илгари ҳаракат қила бошлаган Снигиревкага кираверишдаги Тягинский пиёдалар кўприги ва Нововасилевский кўприги портлатилгани ҳақида хабар берилган.

Аввалроқ Херсон ва вилоятдаги яна бир қанча аҳоли пунктлари электр энергиясиз қолганди. Бу ҳақда Херсон вилояти кенгаши раҳбарининг биринчи ўринбосари Юрий Соболевский маълум қилди. 

«Минтақани эгаллаб олган Россия кучлари «террорчилик ҳаракати ҳақида аллақачон хабар беришган». Бироқ улар террорчилик ҳаракати улар томонидан содир этилганига аниқлик киритишмаган. Гувоҳларнинг сўзлари буни тасдиқлайди», - дея таъкидлади Соболевский.

Ундан олдин вилоят ҳарбий маъмурияти бошлиғи Ярослав Янушевич Херсон вилоятидаги рус қўшинлари Херсондан чекиниш чоғида Днипро ва унинг ирмоқларидаги сувни ифлослантириб, экологик фалокат келтириб чиқаришга уринаётганини билдирганди.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top