Жаҳон | 16:43 / 10.11.2022
10721
1 дақиқада ўқилади
Россия Херсонда қўшинларни олиб чиқиш бошланганини эълон қилди
Россия Мудофаа вазирлиги Херсондаги рус қўшинларини Днипронинг чап қирғоғига олиб чиқиш бошланганини эълон қилди.
«Россия қўшинлари гуруҳи бўлинмалари тасдиқланган режага қатъий амал қилган ҳолда Днипро дарёсининг чап қирғоғида тайёрланган позицияларга қайтиб, манёвр қилмоқда», деди вазирлик матбуот котиби Игор Конашенков кундалик брифингда.
Аввалроқ Украина президенти девонининг маслаҳатчиси Алексей Арестович Херсонни тўлиқ озод қилиш учун украиналик ҳарбийларга беш кундан уч ҳафтагача вақт керак бўлишини айтганди.
Унинг сўзларига кўра, муддатлар кўплаб омилларга, жумладан, «Россия қўмондонлигининг режаларига» боғлиқ.
Унинг фикрича, аниқ айтиш мумкин бўлган ягона нарса: Херсон яқин келажакда озод қилинади.
Мавзуга оид
18:21
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024