Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ўтказиладиган Туркий ташкилот саммити кун тартиби маълум қилинди
Жорий йил 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган тадбирда Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирок этади.
Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ), Туркий давлатлар парламент ассамблеяси (ТУРКПА), Халқаро туркий академия, Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма котибияти раҳбарлари қатнашиши режалаштирилган.
Саммит кун тартибидан иқтисодиёт, савдо, инвестиция, транспорт, инновация, экология, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, ташкилот фаолиятини такомиллаштириш масалалари ўрин олган.
Якунда Самарқанд декларацияси ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган бошқа муҳим қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026