10:03 / 11.11.2022
5962

Ўзбекистонда октябрь ойида энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида қайд этилди

Ўзбекистонда октябрь ойида қанча туғилиш қайд этилгани тўғрисида маълумот берилди.

2022 йилнинг октябрь ойида республика бўйича 85 306 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. 

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 843 тага ошган.  
 
Ҳудудлар кесимида қайд этилган туғилишлар сони энг кўп Самарқанд вилоятида кузатилди – 10 272 та.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Фарғона вилояти – 9 365 та;   
  • Қашқадарё вилояти – 9 286 та; 
  • Андижон вилояти – 8 026 та;  
  • Наманган вилояти – 7 615 та;   
  • Сурхондарё вилояти – 7 193 та;  
  • Тошкент вилояти – 6 146 та;  
  • Тошкент шаҳри – 6 108 та; 
  • Хоразм вилояти – 4 800 та;  
  • Бухоро вилояти – 4 313 та;  
  • Қорақалпоғистон Р. – 4 199 та;   
  • Жиззах вилояти – 3 807 та;   
  • Навоий вилояти – 2 186 та;   
  • Сирдарё вилояти – 1 990 та. 
Top