Ўзбекистон | 11:04 / 11.11.2022
8463
4 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда замонавий осма дорлар қурилади

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокими Муроджон Азимов бу лойиҳани амалга ошириш учун Хитойнинг “China CAMC Engineering Co.,LTD” компанияси билан келишувга эришди.

Учрашув видеоконференц-алоқа форматида ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси Фарҳод Арзиев ҳам қатнашди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Тадбирда бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, Азимов томонидан Китоб туманининг “Қайнар”, Шаҳрисабз туманининг “Мираки” ва Қамаши туманининг “Майданак” ҳудудида замонавий осма дор йўлларини барпо этиш таклифи берилди.

Шунингдек, вилоят ҳудудида замонавий агрологикстика марказларини қуриш;

- “Қарши” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида “China CAMC Engineering Co.,LTD” компаниясининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;

- “Чироқчи” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида “яшил энергетика”га ўтиш ва энергия тежовчи технологиялар бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир масалалар муҳокама этилди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Тадбирда Хитой томони Ўзбекистонда хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган қонунчилик базаси ва маъмурий механизмлар яратилаётгани, улар амалда муваффақиятли қўлланилаётганини эътироф этишди.

Осма дор йўллари қуриш йўналишида, ҳақиқатан ҳам Хитойдаги дор йўлларининг деярли 50 фоизи “China CAMC Engineering Co.,LTD” компанияси томонидан қурилганлиги эътиборга молик.

Қашқадарё вилоятининг жойлашуви, табиати ва туристик салоҳиятини инобатга олиб, икки ҳафта муддатда компания мутахассисларидан иборат делегация вилоятга ташриф буюриб, осма дор йўлларини қуриш бўйича ҳудуднинг салоҳияти ҳамда имкониятларини ўрганадиган бўлди.

Агар Хитой компанияси томонидан мазкур лойиҳаларни қуришга инвестиция киритиш истаги билдириладиган бўлса, маҳаллий ҳокимлик томонидан туризмни ривожлантириш мақсадида инфраструктура объектлари (йўл, электр, газ) тайёр ҳолда топширилиши тўғрисида ҳам фикр билдирилди.

Қашқадарё вилоят ҳокими томонидан Хитой инвестициялари иштирокидаги қўшма ва хорижий корхоналар 38 тани ташкил қилиши, давлатларимиз ўртасидаги ижобий савдо-иқтисодий алоқалардан келиб чиқиб ушбу рақамни икки бараварга ошириш имконияти мавжудлиги маълум қилинди.

Осма дор йўллари қуриш таклиф этилаётган Китоб  туманининг “Қайнар” ҳудудида жорий йил ёз мавсуми дам олиш кунларида 45 минг, Шаҳрисабз туманининг Мираки ҳудудида июль ойида ўртача 600 мингта маҳаллий сайёҳ ташриф буюргани таъкидланди.

Ҳудудларнинг туристик салоҳияти бўйича қўшимча маълумотлар ҳам берилди.

Шунингдек, қисқа муддатда икки томон вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш ҳамда туризм, қишлоқ хўжалиги, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда энергетика йўналишларида ҳамкорлик қилиш бўйича режа ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Хориж томони мазкур таклифни қабул қилди.

Тадбир якунида Хитой томони энергетика, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида қўшимча учрашув ташкил қилиш ва ҳамкорлик истиқболларини янада кенгроқ таҳлил қилиш бўйича келишувга эришилди.

Тадбирлар бўйича яна қўшимча маълумотлар берилади.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид