Шавкат Мирзиёев: “Ҳозирги таҳликали вазиятда давлатларимиз умумий ёндашувларни белгилаб олиши, саъй-ҳаракатларни уйғунлаштириши ниҳоятда муҳимдир”
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар саммити бошланди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.
«Жаҳон халқлари учун дўстлик ва тинчлик тимсоли, илм-фан ва маърифат ўчоғи бўлган Самарқанд шаҳрини “Туркий цивилизация пойтахти” деб эълон қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлаганингиз учун сизларга самимий миннат-дорчилик билдираман. Биз Туркий дунё буюк тарихининг ёрқин саҳифалари улуғ аждодларимиз томонидан биргаликда яратилгани билан ҳақли равишда фахрланамиз.
Бугунги кунда барчамиз кескин геосиёсий зиддиятлар, глобал иқтисодий инқироз ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари билан боғлиқ мураккаб синовларни бошимиздан кечирмоқдамиз.
Шу сабабли ҳозирги таҳликали вазиятда энг долзарб муаммолар ечими бўйича давлатларимиз умумий ёндашувларни белгилаб олиши, саъй-ҳаракатларни уйғунлаштириши ниҳоятда муҳимдир. Биз ҳар қандай қийинчиликларни дўстлик, ҳамкорлик ва бир-биримизни қўллаб-қувватлаш орқали енгиб ўтишга қодирмиз.
Сўнгги бир йил давомида Ташкилотимизга Туркиянинг раислиги чоғида турли йўналишлар бўйича анча ишлар амалга оширилгани, ўзаро ҳамкорлигимиз янада фаоллашганини алоҳида эътироф этмоқчиман.
Ўзбекистон ҳам ўз раислиги даврида “ТУРКИЙ ДУНЁ НИГОҲ́И – 2040” концепцияси ҳамда бугун қабул қилинаётган “ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ БЕШ ЙИЛЛИК СТРАТЕГИЯСИ”ни самарали амалга ошириш, 170 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган улкан минтақани ўз ичига олган Ташкилотимиз нуфузини янада мустаҳкамлаш, ва энг асосийси – тарихи, тили ва маданияти муштарак бўлган қардош халқларимиз ва давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни юксак поғонага олиб чиқиш ниятидамиз”, — деди президент Мирзиёев ўз нутқининг бошида.
Мавзуга оид
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
15:15 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
13:42 / 23.11.2024