Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Россия разведка раҳбарлари Туркияда учрашди
Асосий мавзулардан бири - Россиянинг Украинада ядро қуролини ишлатиш оқибатларидан огоҳлантириш.
АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Уилям Бёрнс Россия разведкаси раҳбари Сергей Наришкин билан Туркияда учрашди.
«Америка Овози» журналисти Остап Яриш сўзларига кўра, маълумот Оқ уй томонидан расман тасдиқланди.
Учрашувда Вашингтон, хусусан, Россияни Украинада ядро қуролидан фойдаланиш оқибатларидан огоҳлантирди.
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши маълумотига кўра, учрашувда урушни ҳал қилиш масаласи муҳокама этилмаган.
21 сентябр куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман сафарбарликни эълон этиш билан бирга Ғарбга ядровий қурол билан таҳдид қилган эди. Шундан сўнг, Қўшма Штатлар, агар Путин шундай қарорга келса, «ҳалокатли оқибатлар» билан таҳдид қилди.
Мавзуга оид
09:15
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:45
АҚШ ва Эрон урушни тугатиш ҳамда Ҳўрмузни қайта очиш бўйича дастлабки келишувга эришди
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026