Ўзбекистон | 09:05 / 16.11.2022
4254
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда «Корея–Ўзбекистон» бизнес ассоциацияси ваколатхонаси очилди

Сирдарё вилоятида «Корея-Ўзбекистон» бизнес ассоциацияси ваколатхонаси очилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

«Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази»да «Корея-Ўзбекистон» бизнес ассоциацияси Сирдарё вилоятидаги ваколатхонаси очилди. Унинг очилиш маросимида ваколатхона ўзаро иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйишга, лойиҳаларни амалга ошириш, кореялик ва сирдарёлик тадбиркорларга мулоқот майдони яратиш ишларига хизмат қилиши таъкидланди.

Шу ернинг ўзида Гулистон ва Пёнтек шаҳарлари ҳокимлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда вилоят маркази инфратузилмасини янада яхшилаш, мактабгача таълим соҳасида бошланган ҳамкорлик алоқалари истиқболлари ҳақида фикр алмашилди. 

Шундан сўнг делегацияни вилоят раҳбари Ғофур Мирзаев қабул қилди. Мулоқот чоғида мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди. Сирдарё вилояти ва Жанубий Корея ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий, молиявий-инвестициявий, инновация ва гуманитар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Пёнтек шаҳри ҳокими Чан Чжон Сон кенг кўламли, кўп форматли шерикликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини алоҳида таъкидлади.

Якунда томонлар ўртасида муҳокама қилинган масалалар юзасидан англашув меморандуми имзоланди.

Мавзуга оид