Ўзбекистон | 10:13 / 18.11.2022
3189
1 дақиқада ўқилади

Владимир Норов ЕХҲТ бош котиби билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов мамлакатга бир қатор йирик халқаро тадбирларда иштирок этиш учун ташриф буюрган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳелга Шмид билан учрашди.

Фото: Dunyo

Учрашувда Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорлик кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, 2021-2022 йилларда Ўзбекистонда ЕХҲТ лойиҳаларини амалга ошириш бўйича 2021 йил апрель ойида қабул қилинган амалий чора-тадбирлар режасини (йўл харитаси) амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Ташкилот фаолияти барча уч йўналиши бўйича турли йўналишларда янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ЕХҲТ делегациясини Ўзбекистон минтақавий сиёсати, Марказий Осиёни хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт минтақасига айлантириш, жаҳон иқтисодий ва транспорт алоқаларига интеграциялашуви ҳақида батафсил маълумот берди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфсизлик хавф-хатарларига жавоб чораларини кучайтириш, табиий ресурслардан фойдаланиш, Орол денгизи экологик ҳалокатини бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид