09:51 / 19.11.2022
3700

Ўзбекистонга мобил телефонлар асосан Хитойдан импорт қилиняпти

Ўзбекистонга 10 ойда қарийб 2,4 млн дона телефон импорт қилинган.

Фото: iStock

Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хориждан қиймати 162,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 2,4 млн дона мобил телефон импорт қилинган.
 
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга мобил телефонлар импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 153,7 мингтага ошган.

Ўзбекистон 10 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 1,8 млн дона.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • БАА – 247,5 минг дона; 
  • Вьетнам – 173,3 минг дона;
  • Ҳиндистон – 168,9 минг дона.
Top