Ўзбекистон | 08:32 / 21.11.2022
7410
1 дақиқада ўқилади

Инновацион ғоялар ҳафталиги Корея билан ҳамкорликда ўтказилади

Амалий ташриф билан Жанубий Кореяда бўлган Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси бош директори Олимжон Тўйчиев бошчилигидаги делегация Кёнсан-Пукто провинцияси губернатори Ли Чоль У билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Мулоқот чоғида Ли Чоль У икки мамлакат ўртасида “яшил” энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш муҳим масалалардан эканини қайд этди.

Инновациялар миллий офиси бош директори таклифига асосан республикада ҳар йили ўтказиб келинаётган халқаро Инновацион ғоялар ҳафталигини келгуси йилда («InnoWeek-2023») Корея Республикаси билан ҳамкорликда ўтказиш борасида келишувга эришилди.

Бундан ташқари, Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Yeungnam университетига ҳам ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Инновациялар миллий офиси, Gyongbuk технопарки ва Daegu-Gyongbuk LINC3.0 лойиҳаси университетлари учун консорциуми ўртасида уч томонлама англашув меморандуми имзоланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид