Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги кучли ёнғин оқибатида олти киши ҳалок бўлди
2000 квадрат метрдан ортиқ майдонни қамраб олган ёнғин Москва марказида содир бўлган. Олти киши ҳалок бўлди, етти киши эвакуация қилинди.
Москва марказида, Комсомолская майдони яқинида кучли ёнғин содир бўлди. Унинг майдони тахминан 2500 квадрат метрдан ошди, деб хабар берди 20 ноябрь, якшанба куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва бўйича бош бошқармаси Москва вақти билан соат 01.00 да олти киши ҳалок бўлганини, етти киши эвакуация қилинганини маълум қилди. Ўт ўчирувчиларнинг фавқулодда вазият жойига киришлари учун кўтариш механизмини ўрнатиш керак бўлган.
Ёнғин натижасида бинонинг томи қулаб тушган. Ёнғинни ўчиришга 80 нафар ходим ва 20 дона техника жалб қилинган.
Очиқ манба маълумотларига кўра, бинода мебель, ёритиш дўкони ва гул дўкони жойлашган. Россия ФВВнинг Москва бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати гуллар омбори ёниб кетганини маълум қилди.
Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотларига кўра, ҳодисага электр иситиш мосламасининг носозлиги ва электр тармоғининг фавқулодда ишлаши сабаб бўлган.