11:41 / 22.11.2022
17195

Жиззахда маст эр хотинини уриб ўлдирди

Маст эркак хотинини дўппослаган ва оқибатда аёл оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 15 ноябр куни соат 16:53 ларда Шароф Рашидов туманида маст эр хотинини дўппослаб, унинг вафот этишига сабабчи бўлган.

Шароф Рашидов тумани “Янгидиёр” МФЙда яшовчи 1972 йилда туғилган эркак маст ҳолда қўли билан хотини, 1983 йилда туғилган аёл танасининг турли жойларига урган. Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган аёл воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шунингдек, вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ масъул раҳбарлари, туман сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар ҳамда маҳалла аҳли иштирокида мазкур жиноят муҳокама қилинган.

Аввалроқ, Жиззах вилояти Фориш туманида маст чўпон икки нафар шеригини пичоқлаб ўлдирганди.

Top