Спорт | 22:53 / 22.11.2022
35965
1 дақиқада ўқилади

Роналду «Манчестер Юнайтед»ни тарк этди

Клуб ва футболчи ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилишди.

Фото: Getty Images

Клуб португалиялик ҳужумчи ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилганидан сўнг дарҳол жамоани тарк этишини эълон қилди. 

Футболчи ҳам буни тасдиқлади.

«Клуб билан музокаралардан сўнг шартномани муддатидан олдин бекор қилишга келишиб олдик. «Юнайтед»ни ва мухлисларини яхши кўраман — бу ҳеч қачон ўзгармайди. Шу билан бирга, мен учун янги синовларни излаш вақти келганини ҳис қиляпман.

Жамоага мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам, келажакда ҳам муваффақиятлар тилайман», — дея 37 ёшли португалияликнинг сўзларини келтиради The Telegraph.

Олдинроқ Криштиану шов-шувли интервью бериб, клуб раҳбарияти ва бош мураббий Эрик тен Ҳагни танқид қилганди.

Роналду 2003-2009 йилларда «МЮ»да ўйнаган ва 2021 йил жамоага қайтганди. У бу мавсумда манкунианликлар сафида 16 ўйинда 3та гол урган ва 2та голга ассистентлик қилганди.

Мавзуга оид