Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Мюнхендаги хавфсизлик анжуманига таклиф қилинмади
Россия расмийлари ташвиқот учун майдонга эга бўлмайди, деб маълум қилди Мюнхен форуми раиси Кристоф Хойсген. Унинг сўзларига кўра, Россия мухолифати ва сургундаги етакчиларни тинглаш керак.
21 ноябрь, душанба куни немис дипломати, собиқ канцлер Ангела Меркелнинг маслаҳатчиси Кристоф Хойсген Россия 2023 йил февралида бўлиб ўтадиган йиллик Мюнхен хавфсизлик конференциясига таклиф қилинмаслиги тўғрисида маълумот берди.
«Россия расмийлари 2023 йилги конференцияга таклиф қилинмаяпти. Биз уларга тарғибот платформасини бермаймиз. Биз Россиянинг келажагини Россия мухолифати етакчилари ва сургундагилар билан муҳокама қилмоқчимиз - уларнинг овози эшитилиши ва кучайтирилиши керак», деб ёзади Хойсген Twitter’даги микроблогида.
Мюнхен конференцияси - халқаро хавфсизлик бўйича энг нуфузли форумлардан бири бўлиб, унда ўнлаб мамлакатлардан давлат, ҳукумат раҳбарлари, вазирлар, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари иштирок этади. Конференция веб-сайтида айтилишича, иштирокчилар «иттифоқнинг бирдамлиги ва қонун устуворлигига асосланган халқаро тартиб учун сиёсий садоқат даражасини» баҳолаш имкониятига эга бўладилар.
Форум ташкилотчилари Россиянинг Украинага бостириб киришини нафақат «Украинада улкан азоб-уқубатларга олиб келган, балки дунёнинг бошқа минтақаларида инқирозларни кучайтирган бурилиш нуқтаси» деб атамоқда.
2007 йилда Россия президенти Владимир Путин Мюнхен конференциясида нутқ сўзлади. Шундан сўнг у АҚШ ва унинг иттифоқчиларини, ўзи айтганидек, бир қутбли дунё ўрнатиш ва НАТОни кенгайтиришга уриниш учун кескин танқид қилди, бу эса, унинг фикрича, Россия учун хавф туғдиради. Ғарб Путиннинг нутқига кескин салбий муносабат билдирди. Ҳозирда кўплаб экспертлар буни Кремлнинг узоқ муддатли ниятларидан дарак сифатида баҳоламоқда.
Мавзуга оид
07:38 / 06.05.2026
Ўзбекистонликлар Германияга 3 минг евролик ишларга таклиф қилинди
12:17 / 18.02.2026
«Эронда ким раҳбар бўлишини халқ белгиласин» – Ризо Паҳлавий
00:13 / 15.02.2026
FT: Рубио Мюнхен конференциясидаги нутқида Россия ва Украинани бир марта ҳам тилга олмади
23:35 / 14.02.2026