Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова Украинада қолган газни ўз захиралари деб атади
«Газпром» Молдовага етказиб берилаётган Россия газининг Украинада камайиб қолаётгани аниқланганини маълум қилди. Молдова бош вазирининг ўринбосари Спину бунга жавобан, бу ўз мамлакати Украинада сақлаётган Молдова гази эканлигини тушунтирди.
«Газпром» Молдовага етказиб берилаётган Россия газининг Украинада камайиб қолаётгани аниқланганини маълум қилди. Молдова бош вазирининг ўринбосари Спину бунга жавобан, бу ўз мамлакати Украинада сақлаётган Молдова гази эканлигини тушунтирди.
Украинада қолган Россия гази Молдова захирасидир. Бу ҳақда Молдова бош вазири ўринбосари, инфратузилма ва минтақавий ривожланиш вазири Андрей Спину маълум қилди. «Газпром» тилга олган ва гўё Украинада қолаётган газ ҳажмлари бизнинг Украинада сақлаётган захираларимиздир. Бу ҳажмлар учун мамлакатимиз тўлаган ва бундан кейин ҳам тўлаши аниқ», - деб ёзди Спину 23 ноябрь, чоршанба куни ўзининг Telegram-каналида. Унинг таъкидлашича, Молдованинг газ захиралари аллақачон 200 миллион куб метрга етган.
«Газпром» куни кеча «Молдовагаз» компанияси билан тузилган шартнома асосида Молдова истеъмолчиларига етказиб бериш учун мўлжалланган Россия газининг Украинада қолиб кетаётгани аниқланганини маълум қилди. Россия концернига кўра, Украинада 52,5 миллион куб метр газ тўпланган. «Газпром» шунингдек, агар транзит номутаносиблиги давом этса, 28 ноябрдан Украина орқали транзит учун газ етказиб беришни қисқартиришни бошлаши билан огоҳлантирди. «Газпром» баёнотига кўра, Европада газ нархи бир неча дақиқада икки фоизга кўтарилди.
Спину «Газпром»нинг даъволарини рад этди. «Газпром» яна газ оқимини тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда. У Молдова ва Украинани айблади. Очиғини айтайлик, бу айбловларнинг барчаси ёлғон. Молдова етказиб берилган ҳажм учун тўлиқ тўлаяпти, Украина эса Молдовага газ транзитини тўлиқ таъминлаяпти. «Газпром» шартнома мажбуриятларини бажариши керак», — деб ёзди у Twitter’да.
Украинага қарши уруш бошланганидан бери Россия Европага газ етказиб беришни доимий равишда камайтирди. Сентябрга келиб, «Шимолий оқим» газ қувури бутунлай ёпилди. Бунинг расмий сабаби - таъмирлаш. Европа давлатлари Россияни санкцияларни бекор қилишга эришиш учун газ шантажида айблади. Москва бу айбловларни рад этяпти.
Мавзуга оид
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026