Хитой Ойда атом электр станцияси қурмоқчи
Хитой Ой базасини қувватлантириш учун атом электр станцияси лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. У 2028 йилда ишга туширилиши мумкин.
Хитойнинг Ойни ўзлаштириш лойиҳаси раҳбари У Вэйжен сўзларига кўра, Ой базаси жанубий қутбда қурилади ва атом энергиясидан қувват олади.
Мамлакат олимлари аллақачон «узоқ муддатли эҳтиёжларни» қондира оладиган тизим устида ишламоқда.
Вэйжен атом реактори техник хусусиятларини ошкор қилмади, бироқ аввалги маълумотларга кўра, у бир йил давомида юзлаб уйларни қувватлантириш учун етарли бўлган 1 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқаради.
Бундай станция асбоблар ва механизмларнинг ишлаши, шунингдек, астронавтлар учун, хусусан, кислород ва сув ишлаб чиқариш учун зарур бўлган энергияни таъминлай олади.
Хитойнинг Ой станцияси 2028 йилгача қуриб битказилиши кутилмоқда. Унинг асосий конфигурацияси қўнувчи модул, бункер ва орбитал аппаратдан иборат бўлади. Сўнггиси, Вэйжен сўзларига кўра, астронавтларни ташиш имкониятини беради.
Станциянинг барча элементлари Чанъэ-6, Чанъэ-7 ва Чанъэ-8 миссиялари доирасида Ойга етказилади. Шундан сўнг, хитойлик астронавтлар Ер табиий йўлдошига биринчи марта қадам қўяди.
Кейинчалик станциядан халқаро даражада фойдаланиш мумкин бўлади. Вақти-вақти билан унда нафақат Хитой, балки бошқа давлат астронавтлари ҳам ишлайди. Аммо станция асосан иш фаолиятида бўлмайди ва фақат керакли вақтда ишга туширилади.
Мавзуга оид
00:17
Астрономлар Сомон йўли галактикаси марказида ноёб қўшалоқ юлдуз тизимини кашф этди
17:13 / 20.12.2024
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишининг бошланиш санаси маълум бўлди
12:46 / 20.12.2024
Хитойда «Темирйўлкарго» юк операторининг ваколатхонаси очилди
19:37 / 19.12.2024