Дунёдаги биринчи ногирон космонавт коинотга учади
Дунёнинг биринчи пара-космонавти номи маълум бўлди, у паралимпия спринтери Жон Макфолл.

Фото: Reuters
Европа космик агентлиги хабарига кўра, британиялик Жон Макфолл келажакда космик парвозлар учун ўқитиладиган 17 кишидан иборат янги отрядга қўшилди.
«Бу жуда ҳайратланарли воқеа бўлди, чунки оёғи ампутация қилинган одам сифатида космонавт бўламан деб ҳеч ўйламаган эдим, шунинг учун ҳаяжон жуда катта», деди бўлажак космонавт журналистларга берган интервюсида.
40 ёшли Макфолл жиддий мотоцикл ҳалокатидан кейин 19 ёшида ўнг оёғидан ажралган. Протезлашдан сўнг у спорт билан шуғулланиб, Британия паралимпия терма жамоасига кирди ва 2008 йилда Пекинда бўлиб ўтган ёзги Паралимпия ўйинларида 100 метрга югуришда қатнашиб, 13,08 сония натижа кўрсатиб, бронза медалини қўлга киритди.
Европа космик агентлиги 2021 йилда ногирон космонавт лавозимига танлов эълон қилди. Жами 257 та ариза келиб тушди, Жон Макфолл психологик, когнитив ва жисмоний тест натижаларига кўра танлаб олинди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди
Жаҳон | 02:00
-
Америкалик собиқ конгрессмен Жорж Сантос фирибгарлик учун етти йилга қамалди
Жаҳон | 01:32
-
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин
Жаҳон | 00:41
-
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди
Жаҳон | 23:42 / 25.04.2025
Мавзуга оид

13:17 / 01.02.2025
Ойда электр: олимлар космик миссиялар учун ядро реакторини яратди

17:02 / 22.01.2025
Коинотда 33 минг км/соат тезликдаги шамол қайд этилди — бу рекорд кўрсаткич

21:07 / 01.01.2025
Коинотдаги чиқиндилар Ер орбитасини фалаж қилиши мумкин — ОАВ

16:51 / 16.11.2024