Ўзбекистон | 08:33 / 24.11.2022
4196
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон маҳсулотлари кўпроқ қайси давлатга сотилаётгани маълум бўлди

Ўзбекистон экспортидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 2,5 млрд доллар.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди: 

  • Хитой – 2,2 млрд;
  • Туркия – 1,3 млрд;
  • Қозоғистон – 1,1 млрд;
  • Қирғизистон – 773 млн;
  • Афғонистон – 579 млн;
  • Тожикистон – 406 млн;
  • Канада – 178 млн;
  • Туркманистон – 171 млн;
  • Эрон – 120 млн АҚШ доллари.
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид