Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия ҳукумат биноларидан Хитой видеокамералари олиб ташланади
Ҳукумат ушбу видеокамералардан Хитой хавфсизлик хизматлари жосуслик мақсадида фойдаланиши мумкинлигидан чўчимоқда.
Британия ҳукумати давлат идоралари биноларига Хитойда ишлаб чиқарилган видеокузатув камераларини ўрнатишни тўхтатишни буюрди.
Кўрсатма кузатув тизимлари билан боғлиқ жорий ва келажакдаги хавфсизлик хатарлари таҳлил қилинганидан кейин берилган.
Гап шундаки, Британия ҳукумати томонидан фойдаланиладиган видеокузатув камераларининг асосий қисми Хитойнинг Hikvision ва Dahua компаниялари ҳиссасига тўғри келади.
«Таҳлил натижасида Буюк Британияга таҳдидлар ва бундай тизимларнинг имкониятлари ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, қўшимча назорат зарур деган хулосага келдик», дейилади Вазирлар маҳкамаси аъзоси Оливер Доуден томонидан парламентга юборилган ёзма баёнотда.
«Вазирликлар ушбу камераларни янгиланишини кутмасдан, ҳозирданоқ уларни алмаштириш ҳақида ўйлаши керак», деди у.
Бундан ташқари, 67 нафар британиялик қонунчилар Хитойга тегишли ушбу компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган қурилмаларни тўлиқ тақиқлашга чақирди.
Доуденнинг айтишича, Хитойнинг миллий разведка тўғрисидаги қонунига бўйсунадиган ушбу компаниялар Пекин хавфсизлик хизматларига маълумотларни етказишга мажбур бўлиши мумкин.
Бироқ, Hikvision компанияси бу даъволар «мутлақо ёлғон» эканини айтди.
«Hikvision фойдаланувчи маълумотларини учинчи шахсларга етказмайди. Биз фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар базасини бошқармаймиз ёки Буюк Британиядаги булутли базаларни сотмаймиз», — дейилади компания баёнотида.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026