Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған: «Аёллар ҳуқуқи ҳурмат қилинмаган жамият инқирозга юз тутади»
Туркия президенти Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишланган тадбирда нутқ сўзлади.
Аёлларга нисбатан зўравонликка йўл қўйиб бўлмайди. Туркия ҳукумати ва жамияти бу борадаги саъй-ҳаракатлар даражасини ошириш, аёлларга қарши жиноятларнинг олдини олишга мажбур.
Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишланган тадбирда айтиб ўтди.
Туркия раҳбари аёллар ҳуқуқлари ҳурмат қилинмаган жамият инқирозга юз тутишини таъкидлади.
«Замонавий Туркияни ривожлантириш бўйича барча режалар «кучли аёл» ва «кучли оила» ва демак, кучли давлат ғоясига асосланади», деди сиёсатчи.
Эрдўған сўнгги йигирма йил давомида Туркияда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жиддий қадамлар қўйилганини, бироқ вазият ҳали ҳам қониқарли эмаслигини эслатди.
«Хотин-қизларга барча имкониятларни яратиш, жамиятга максимал даражада ҳисса қўшишга кўмаклашиш муҳим. Туркия ҳукумати айнан шу мақсадни кўзламоқда», — деб ишонтирди у.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026