Жамият | 23:01 / 28.11.2022
13443
3 дақиқада ўқилади

Катта Лангар Қуръони бўйича тадқиқотлар давом этади — Шоазим Миноваров

Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим Миноваров Лувр музейидаги Ўзбекистон кўргазмасининг энг ноёб экспонатларидан бири – Катта Лангар Қуръони ҳақида гапириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, мазкур мусҳаф Халифа Усмон даврида яратилган 6 мусҳафдан бири бўлиши мумкин деган тахминлар ҳам бор.

Париждаги Лувр музейида “Ўзбекистон воҳалари мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмаси давом этмоқда. Унда Ўзбекистон музейларидан олиб келинган энг сара экспонатлар намойиш этиляпти. Улар орасида Катта Лангар Қуръони алоҳида ўринга эга.

Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров кўргазма давомида журналистларга берган интервюсида Катта Лангар Қуръони ҳақида маълумот берди.

“Ўзбекистонда 17 та саҳифаси сақланяпти. Ўз пайтида тарихий шарт-шароит туфайли қўлёзманинг бир қисми ХIХ аср охирларида Санкт-Петербургга кетиб қолган. Бунинг узоқ тарихи бор. Бизда сақланаётган қисми Катта Лангар қишлоғида эди, 2005 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идорасига олиб келтирилди. Бунинг ҳам сабабини билиши керак халқимиз. Боиси, ҳар хил тахминлар юради. Бу қўлёзма терига ёзилган, терига ёзилган ҳар қандай матнлар махсус усулларда сақланиши керак. Чунки тери нафас олиб туриши керак. Шунинг учун ҳам қўлёзма саркофаг, яъни мана бундай қутига солинган. Унинг ичида намлик ва ҳарорат бор. Агар бу намлик ва ҳарорат бўлмайдиган бўлса, турган жойида тери тортилиши ва бу билан ёзув ҳам, қўлёзма ҳам нобуд бўлиши мумкин. Шу сабабли Катта Лангар қишлоғидан Мусулмонлар идорасига олиб келинган. Идорада ҳам худди шундай саркофагимиз бор, унда Усмон мусҳафи ва Катта Лангар Қуръони сақланади”, – дейди у.

Миноваров учинчи халифа Усмон даврида Қуръоннинг турлича талқинлари бирлаштирилиб, ягона мусҳаф яратилгани, бу мусҳаф 6 нусхада бўлгани, улардан 3 нусхаси ҳозиргача сақланиб қолгани, шулардан бири Тошкентда сақланишини айтар экан, Катта Лангар Қуръони ҳам ана ўша 6 нусхадан бири бўлиши мумкинлигини қайд этди. “Шунинг учун Катта Лангар Қуръони устидаги тадқиқот давом этади”, – деди у.

Ислом цивилизацияси маркази раҳбарининг таъкидлашича, Катта Лангар Қуръони ҳижозий ёзувда ёзилган; Париждаги миллий кутубхонада ҳам айни шу ёзувда ёзилган мусҳаф бор ва у ҳам VIII-X асрларга оид деб тахмин қилинади.

“Марказимизда француз дўстларимиз билан ҳамкорлик қиляпмиз. Биздаги 17 та саҳифа, Санкт-Петербург ва Франциядаги саҳифалар агар бир-бирини тўлдирса, демак бу битта Қуръон бўлади. Қолаверса, 2003 йилда Бирминҳэмда Қуръоннинг қадимий 2 саҳифаси топилган, у ҳатто VI асрга оид бўлиши мумкин деган тахминлар бор. Чунки биринчи халифа Абу Бакр пайтларида бир нусха Қуръон китоб қилинган, унинг тақдири номаълум. Бирминҳэмдан топилган саҳифалар ҳам Катта Лангар Қуръонига ўхшаш, бу тахминни ҳам илмий нуқтайи назардан албатта текшириш керак”, – деди Шоазим Миноваров.

Эслатиб ўтамиз, Катта Лангар Қуръони 2019-2021 йилларда франциялик мутахассислар томонидан реставрация қилинди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти