Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага энергия тизимини тиклашга ёрдам беради
Америка ҳукумати Украина энергия тизимини тиклаш учун катта маблағ ажратди.
АҚШ ҳукумати Россиянинг йирик ракета зарбалари оқибатида шикастланган энергетика тизимини тиклаш учун Украинага 53 миллион доллар ажратди. Маблағлар тармоқни тиклаш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни сотиб олишга сарфланиши керак.
АҚШ Давлат департаменти хабарига кўра, ёрдам пакети транспорт воситалари, трансформаторлар, ажратгичлар, энергия сакрашидан ҳимоя воситалари, автоматик ўчиргичлар ва бошқа муҳим жиҳозларни ўз ичига олади. Ускуналар имкон қадар тезроқ Украинага етказилиши кўзда тутилган.
Аввалроқ, Украина энергетика секторини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун Қўшма Штатлар 55 миллион доллар ажратган эди.
Россия бир неча ҳафтадан буён Украина ҳудудидаги энергетика объектларига ракета зарбаларини бермоқда. Оқибатда мамлакат ҳудудида жиддий энергия инқирози юз берган. 29 ноябр куни «Укрэнерго» мамлакатда электр энергияси тақчиллиги 30 фоизни ташкил этгани ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
15:51 / 17.06.2026
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
10:30 / 17.06.2026