Илон Маскнинг Neuralink компанияси одамларга чип ўрнатишни бошлайди
Айни пайтда ноутбукда фикр кучи билан матн теришни ўрганган маймунлар устида тажрибалар ўтказилмоқда.
Илон Маск ўзига тегишли Neuralink мия-компьютер интерфейси компанияси яқин олти ой ичида одам бошига чип имплантация қилиши мумкинлигини айтди. Шунингдек, келажакда Маскнинг ўзига ҳам чип ўрнатилади.
Миллиардернинг таъкидлашича, компания одамларда клиник синовларни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг аксариятини аллақачон тегишли идораларга тақдим қилган.
Neuralink мақсади - бошга имплантация қилинадиган ва мия фаолияти билан компьютерни бошқариш учун ишлатиладиган қурилма яратиш. 2019 йилда Маск ушбу технология маймунларда синовдан ўтказилаётганини маълум қилди. Ўтган йили эса Neuralink ўз фикр кучи билан теннис ўйнаётган маймун видеосини эълон қилган эди.
Бу йилги синовлар янада муваффақиятли ўтди ва маймунлардан бири ўзига ўрнатилган чип ёрдамида ноутбук экранида бир нечта сўзларни ёзишга муваффақ бўлди.
Neuralink қурилмаларининг ўзи кичик бўлиб, бир нечта мослашувчан «иплар»дан иборат, улар мияга ўрнатилади. Имплантация жараёни тахминан 15 дақиқа давом этади ва роботли тизим томонидан амалга оширилади.
Ҳозирги вақтда Neuralink муҳандислари ўз ихтиросидан фойдаланган ҳолда, кўриш қобилиятини яхшилаш ёки тиклашга ёрдам берадиган, шунингдек, фалаж бўлган одамларнинг ҳаракатчанлигини таъминлашга ёрдам берадиган муолажаларни ишлаб чиқмоқда.
Мавзуга оид
00:15 / 29.10.2024
Филаделфия прокурори Илон Маскка қарши даъво киритди
19:21 / 27.10.2024
NASA Илон Маск ва Путиннинг мулоқотлари юзасидан тергов ўтказишга чақирди
10:10 / 26.10.2024
Кремл Илон Маск ва Путин ўртасидаги мунтазам мулоқотни рад этди
23:28 / 23.10.2024