Жаҳон | 12:05 / 01.12.2022
7740
2 дақиқада ўқилади

Украинада тахминан 6 миллион киши «светсиз» қолди

Украинада 6 миллионга яқин абонент электр энергиясиз қолмоқда. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский кечки видеомурожаатида маълум қилди. 

Фото: pravda.com.ua

Унинг тақдим этган маълумотларида ёзилишича, Украина ҳудудида электр таъминоти билан боғлиқ энг қийин вазият еттита минтақада кузатиляпти

«Пойтахт Киев шаҳрида, шунингдек, Киев, Винница, Лвов, Одесса, Хмелницкий ва Черкасск вилоятларида вазият жуда оғирлигича қолмоқда», — деди у. 

Бундан олдин АҚШ ҳукумати Россиянинг йирик ракета зарбалари оқибатида шикастланган энергетика тизимини тиклаш учун Украинага 53 миллион доллар ажратганди. Маблағлар тармоқни тиклаш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни сотиб олишга сарфланиши керак.

АҚШ Давлат департаменти хабарига кўра, ёрдам пакети транспорт воситалари, трансформаторлар, ажратгичлар, энергия сакрашидан ҳимоя воситалари, автоматик ўчиргичлар ва бошқа муҳим жиҳозларни ўз ичига олади. Ускуналар имкон қадар тезроқ Украинага етказилиши кўзда тутилган.

Аввалроқ, Украина энергетика секторини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун Қўшма Штатлар 55 миллион доллар ажратган эди.

Россия бир неча ҳафтадан буён Украина ҳудудидаги энергетика объектларига ракета зарбаларини бермоқда. Оқибатда мамлакат ҳудудида жиддий энергия инқирози юз берган. 29 ноябр куни «Укрэнерго» мамлакатда электр энергияси тақчиллиги 30 фоизни ташкил этгани ҳақида хабар берди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти