07:41 / 02.12.2022
2175

Ўзбекистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев Грузиянинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Зураб Абдушелишвилини қабул қилди.

Фото: Dunyo

Илгари эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни тўғрисида фикр алмашилди.

Икки мамлакат парламентлари, ҳукуматлари, вазирликлари ва идоралари йўналишидаги мулоқотни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвали, шу жумладан, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия навбатдаги йиғилиши билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. 

2023 йил биринчи чорагида Ўзбекистон ва Грузия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида навбатдаги сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Томонлар иқтисодиёт, транспорт, туризм ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлиги тасдиқланди.

Top