Ўзбекистон | 16:24 / 08.01.2025
744
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Иордания қўшма тадбирларни амалга оширишни муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Иордания элчиси билан янги йилда қўшма тадбирларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Фото: dunyo.info

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев Иордания элчиси Демие Зухр Муҳаммад Хаддад билан учрашув ўтказди.

ТИВ хабарига кўра, учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, хусусан, сиёсий ва савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди. 

Шунингдек, 2025 йилга мўлжалланган қўшма тадбирларни амалга ошириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Мавзуга оид