Жаҳон | 12:22 / 03.12.2022
15423
3 дақиқада ўқилади

ISW: Россия Ғарбни олдиндан ён беришга мажбурламоқчи

Россия Ғарбнинг мулоқотга бўлган интилишидан фойдаланиб, Ғарб расмийлари Россия Федерациясини музокараларга киришишга кўндириш умидида олдиндан ён беришга мажбур бўладиган динамикани яратишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Америка урушни ўрганиш институти таҳлилчилари (ISW) ёзяпти. 

Фото: AP

Уларнинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг баёнотлари, улар кутилаётган дастлабки имтиёзлардан баъзилари қандай бўлиши мумкинлигини кўрсатади. 

Хусусан, гап Ғарбнинг Украинага молиявий ва ҳарбий ёрдамини қисқартириш, Украина ҳудудларининг Россия томонидан ноқонуний аннексия қилинишини тан олиш ҳамда НАТО ва Ғарбнинг Европадаги ҳарбий амалиётларини чеклаш ҳақида бормоқда. 

«Кремль музокаралар мавзусида ҳам ноаниқ қолмоқда, эҳтимол Ғарб расмийларини бундай музокаралар ўт очишни тўхтатиш, тинчлик жараёни ёки якуний тинчлик келишувига қаратилганлиги аниқ белгиланмаган ҳолда музокаралар жараёнини бошлашга кўндиради», дея таъкидлайди ISW. 

Мутахассисларнинг ишончи комилки, Россия Украина ва Ғарб давлатлари билан ҳарбий ҳаракатларда пауза яратадиган ва Украинада максималистик мақсадларга эришиш учун Россия Федерациясига келажакдаги ҳарбий операциялар учун қуролли кучларни кучайтиришга имкон берадиган вақтинчалик келишувдан фақат фойда кўради. 

Бундан олдин ISW Россия кучларининг 2022 йил ноябрида Беларусга жойлаштирилиши, эҳтимол, Россиянинг Украинага шимолдан қайта киришга тайёргарлик кўрмасдан, Украина ва Ғарб мамлакатларига қаратилган ахборот операциясини ўтказишга қаратилган ҳаракатларининг бир қисми бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.

Ноябрь ойи ўрталарида олинган сунъий йўлдош суратлари Брест вилоятидаги 230-умумқўшин Обуз-Лесновский полигонида рус техникаси кўпайганини кўрсатади. Бу жойлашувлар Россиянинг ўз кучларини тайёрлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ва Беларусдан амалга ошириладиган жанговар ҳаракатларга тайёргарлик эмас, дейди таҳлилчилар. 

Украина Қуролли кучлари Бош штаби бир кун аввал, унинг ҳисоб-китобларига кўра, бўлинмалар «жанговар шай ҳолатга келтирилгач» Россия Федерацияси «алоҳида бўлинмаларни» Беларусдан Украинанинг аниқлаштирилмаган ҳудудига ўтказишини маълум қилган эди. Шу билан бирга, Украина Бош штаби Украинанинг шимолий чегарадош вилоятлари яқинида Россия Федерациясининг ҳужумкор гуруҳларини шакллантириш белгиларини кузатмаётганини қайд этди. 

Ушбу баёнот ISW’нинг россиялик йўриқчилар орасидаги жанговар йўқотишлар ва сафарбарлик билан боғлиқ стресс Россияда ўқитиш имкониятларини камайтиргани ва Беларусдаги машғулотлар имкониятларига бўлган ишончини оширганлиги ҳақидаги бир нечта тахминларни қўллаб-қувватлайди. 

ISW экспертлари хулосаларига кўра, Кремль шунингдек, Россия кучларининг Беларусда жойлаштирилишидан Киев атрофида Украина қўшинлари ҳаракатини кечиктириш ва шу тариқа уларни жануб ҳамда шарқда фойдаланишга йўл қўймаслик учун ахборот операцияси сифатида қўллашга ҳаракат қилмоқда.

Мавзуга оид