Ўзбекистон | 09:34 / 05.12.2022
7120
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжонлик академик Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Озарбойжон Миллий Фанлар академиясида академик Шахин Мустафоевни “Дўстлик” ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Dunyo

Элчи Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик ришталари тобора ривожланиб бораётгани, икки давлат етакчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар нафақат туркий, балки бутун дунёга намуна бўлаётганини таъкидлади.

Ўз нутқи якунида Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 30 августдаги фармонини ўқиб эшиттирди ва “Дўстлик” орденини Шахин Мустафоевга тантанали равишда топширди.

Академик Шахин Мустафоев ўз нутқида: “Мен Самарқанд шаҳрида 6 йил давомида ЮНЕСКО Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти раҳбари бўлиб фаолият юритганман. Ўзбек халқи бой ва қадимий маданиятига ҳамиша меҳр-муҳаббат билан муносабатда бўлганман. Ўзбекистонда фаолиятим йилларида бу мамлакат халқи таланти, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлигига гувоҳ бўлдим, улар орасида дўстларим ҳам бор. Ўзбекистонни иккинчи ватаним, деб биламан ва ўзбеклар юртига қайта-қайта боришни истайман”, деди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид