Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Better Cotton Initiative Ўзбекистонда ваколатхона очишни режалаштиряпти
Ўзбекистоннинг Швециядаги муваққат ишлар вакили Нодир Ғаниев Better Cotton Initiative халқаро нотижорат ташкилоти операцион директори Лена Стаафгард билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Фото: Dunyo
Музокаралар чоғида Better Cotton Initiative ташкилоти Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакат пахта-тўқимачилик кластерларига пахта етиштиришни жаҳон андозалари даражасида ташкил этишга кўмаклашиш бўйича режалари муҳокама қилинди.
Томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бугунги ҳолати, Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Швецияга экспортини ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.
Лена Стаафгард Better Cotton Initiative ташкилоти ўзбекистонлик ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Тошкентда ўз ваколатхонасини очишни режалаштираётганини маълум қилди.
Мавзуга оид
18:41 / 28.03.2026
Ўзбекистон расмийлари ва муфтий Швеция парламентида диний соҳадаги ислоҳотлар ҳақида тақдимот қилди
10:16 / 26.03.2026
Швециядан 14 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди
13:27 / 20.02.2026
Швециянинг Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети — 1,2 млрд евро
16:04 / 12.02.2026