Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг кўп полиз экинлари етиштирилган ҳудуд маълум қилинди
Қайси ҳудудда энг кўп полиз экинлари етиштирилгани тўғрисида маълумот берилди.
Фото: Kun.uz
2022 йил январь-сентябрь ойларида республикада 1,6 млн тонна полиз экинлари етиштирилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, полиз экинлари етиштириш ҳажми 2021 йил мос даврига нисбатан 8,2 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида етиштирилган полиз экинлари ҳажмида Сурхондарё вилояти биринчи ўринни эгаллади – 216,6 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
- Жиззах вилояти – 195,2 минг тонна;
- Сирдарё вилояти – 190,8 минг тонна;
- Қашқадарё вилояти – 159 минг тонна;
- Қорақалпоғистон Р. – 125,4 минг тонна;
- Бухоро вилояти – 122,8 минг тонна;
- Андижон вилояти – 117,5 минг тонна;
- Хоразм вилояти – 107,2 минг тонна;
- Самарқанд вилояти – 88,5 минг тонна;
- Наманган вилояти – 65,3 минг тонна;
- Фарғона вилояти – 60,7 минг тонна;
- Навоий вилояти – 60 минг тонна;
- Тошкент вилояти – 45,2 минг тонна.
Мавзуга оид
13:39 / 02.11.2025
Сурхондарёдаги айиқлар макони – Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи | Манзил
14:48 / 23.10.2025
«Дарбанд» постида тирбандлик — расмий баёнот берилди
10:49 / 19.10.2025
Навоийда фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 3 минг доллар пора билан ушланди
10:10 / 21.09.2024